Ҳусейин Байдемир. “Ўзбек эли ўр келади, ўзи ўжар зўр келади”

Тоғай Мурод асарларида халқ оғзаки ижоди намуналаридан энг кўп фойдаланган ёзувчилардан биридир. Унинг асарларини ўқиган чет эллик, ўзбек этнографияси ва халқ оғзаки ижоди ҳақида ҳеч қандай маълумоти бўлмаса ҳам, бу маданият ҳақида анчагина билимга эга бўлади. Тоғай Мурод каби ёзувчилар давоми…

Умида Расулова. Тоғай Мурод қиссалари: аслият ва таржима

Маълумки, ўзбек адабиётининг сара намуналари жаҳоннинг кўплаб тилларига таржима қилинган. ХХ асрда яшаган Абдулла Қодирий, Ойбек, Пиримқул Қодиров, Одил Ёқубов кабиларнинг асарлари рус тилида жаранглаган. Сўнгги йилларда ҳам миллатимизнинг қадриятларини ­дунёга тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу маънода миллий ўзлик, давоми…

Алимурод Тожиев. “Имзо эмас, сўз йиғинг” (Тоғай Мурод)

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод 1948 йил 3 февралда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани Хўжасоат қишлоғида таваллуд топди. Дастлабки таҳсилни қишлоқдаги ўрта мактабда олгач, 1967-1972 йилларда ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетида ўқиди. Тоғай Муродни бошқа ёзувчиларга ўхшамайдиган ўзгача характерли, қатъиятли, иродали давоми…

Умарали Норматов. Сокин кўнгил розлари

Ўтган аср 60-йилларининг охирлари, зилзиладан сўнг Талабалар шаҳарчаси биқинида университет домлалари учун қурилган бинодан оиламизга ажратилган хонага яқиндагина кўчиб борганмиз. Шу орада қадрдоним Маҳмуд Саъдий тўладан келган ўртабўй бир йигитни бошлаб келди. «Танисангиз керак, талабангиз Тоғаймурод Менгноров, журналистика факултетида ўқийди, давоми…

Дилмурод Қуронов. Қалбларни ларзага солган хиргойи

Тоғай Муродни шахсан таниш, ҳамсуҳбат бўлиш насиб этмаган, лекин уни ёзувчи сифатида таниганимга анча бўлди. «Ойдинда юрган одамлар» қиссасини ўқиганимда исмсиз бир таассурот ичида қолганимни эслайман: мазза қилиб ўқиганим рост-у, бировга айтиб бергудек воқеаси йўқдек эди-да!.. Қаҳрамонлари ҳам бинойидек-у, иншо давоми…