Нодир Рамазонов. Бир рубоий тарихи

Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис” тазкирасининг еттинчи мажлисини Амир Темур зикри билан бошлайди. Унинг эътирофига кўра, гарчанд ул зот шеър айтмаган ва назму насрга иштиёқ кўргизмаган бўлсалар-да, муайян вазиятларда, ўша вазият тақозоси билан, баъзи байтларни шундай топиб ўқиганларки, “анингдек бир байт давоми…

Озод Шарафиддинов. Ғайратий тўғрисида сўз

Яқинда ўзбек шеърияти тарихига доир мақола ёзиб, таҳририятга олиб бордим. Мақолани ёшгина, лекин ўзига етгунча қайсар адабий ходим таҳрир қилди. У ишга шу қадар берилиб кетиптики, қўлёзманинг бирон соғ жойи қолмапти, ҳатто шоирлар саналган жойда Ғайратийнинг номини ўчириб ташлапти. Мен давоми…

Михли Сафаров. Ойбекнинг эзгу армони

ХХ аср ўзбек адабиёти бугун Истиқлол майдонга келтирган ижтимоий адолат ва ҳақиқат мезонлари асосида қайта идрок этилмоқда. Жумладан, ўтган аср ўзбек адабиётининг улкан намояндаларидан бўлган Ойбекнинг адабий мероси ҳам янгича талқин этилаётир. Албатта, Ойбек — ўз даврининг фарзанди эди ва давоми…

Бегали Қосимов. Ҳожи Муин қисмати

Мураккаб тақдир эгаси Ҳожи Муин Миллий Уйғониш даври Самарқанд адабий муҳитининг самарали ижод этган истеъдодли вакилларидан эди. Исми шарифи Ҳожи Муин ибн Шукрулло бўлиб, “Меҳрий” адабий тахаллусидир. 1883 йилнинг 19 мартида Самарқанд шаҳрининг Руҳобод мавзеида дунёга келган. 1890 йили онаси, давоми…

Шукур Холмирзаев. Ўттиз беш ёшда ҳам

Ёзувчи Эркин Аъзамовга мактуб Эркинжон, яқинда юртдан келдим. Тўғрироғи, Деновдан, Зойир Мамажоннинг тўйидан. Кенжа қизини чиқарди. Анча ҳорғин кўринди бу долиғули укам. Битта тўйлар Зойирдек йигитларни бунчалар толиқтирмасди-ёв. Тўғри, газетанинг иши ҳам оғир, айниқса, уни “Чағониён” қилиб чиқараман десанг. Қолаверса, давоми…

Баҳодир Саримсоқов. Абсурд маънисизликдир

Бугунги ижодкор ўз ҳақиқатини топишга, уни муқобил бадиий шаклларда ифодалашга интилмоқда. Одатда, кўнгилдаги ҳақиқатни халқ дилидаги ҳақиқат билан уйғунлаштириш, аниқроғи, ижтимоий ҳақиқат оқимидан ўз ҳақиқатини топиш ва уни бадиий-фалсафий талқин этиш тўлғоғи қийин кечади. Шу боис, турли жанрларда, айниқса, романчиликда давоми…

Наим Каримов. Алишер Навоий ва Аҳмад пошо

Ўзбек адабиёти ва унинг мумтоз намояндалари ижоди фақат Марказий Осиё эмас, балки Шарқ ва Ғарб мамлакатларида ҳам катта эътибор қозониб келган. Афсуски, совет даврида хал қимиз тарихини мукаммал ва холисона ўрганиш имконияти бўлмаганидек, адабиётимиз тарихий тараққиёти манзаралари ҳам бутун улуғворлиги давоми…

Олимжон Бўриев. Таржимами, тажриба?

Маълум даврлар элимиз ўз дини, исломий қадриятлардан маҳрум бўлиб келгани сир эмас. Истиқлол шарофати билан Қуръони карим, Пайғамбаримиз ҳадислари, «Чор китоб», Имом Бухорий ва Термизийлар жамлаган саҳиҳ ҳадислар таржималари жилд-жилд ҳолида нашр этилди. Турғунлик йиллари нафақат диний, балки сўфизмга оид давоми…

Иброҳим Ҳаққул. Моҳиятдан йироқлашмайлик ёхуд тасаввуфшуносликдаги ғаройиботлар

Дунёда турли зиддиятларга бой, фавқулодда мураккаб иккита таълимот бўлса, шунинг биттаси тасаввуф. Агар битта бўлса – ўша ҳам тасаввуф. Бу таълимотнинг туб моҳиятида Ваҳдат – одамларни соф ва юксак илоҳий бирлик туйғуси атрофида бирлаштириш ётади. Лекин ҳеч бир давр ва давоми…

Боқижон Тўхлиев. «Мен – шоирман»

Иқтидорли халқнинг шоирлари, адиблари, ижодкорлари кўп бўлади. Ўзбек — иқтидорли халқ. Унинг доно, зукко ва фозил фарзандлари кўп бўлган. Фақат Х—ХI асрларда Хуросон ва Мовароуннаҳрда яшаб ўтган қалам эгаларининг аниқ саноғини ҳеч ким билмайди. Уларнинг араб тилида ижод қилган 124 давоми…


Мақолалар мундарижаси