Эркин Усмонов. Менинг “таржима дафтарим”

Бу мақоланинг ёзилишига тоғам Тўхтамурод Зуфаров сабаб бўлди. Филология фанлари номзоди, хаттот, ҳунарманд-уста, энг муҳими, китоб деган жойда ўзини “томдан ташлайдиган” бу библиофил мўйсафид билан учрашув ҳар сафар шахсан мен учун байрамга айланиб кетади. Бундан йигирма-ўттиз йил муқаддам бўлса керак, давоми…

Ғулом Карим. Жеймс Жойс ўзбек тилида

Бирон-бир халқнинг муайян даврдаги маънавий даражаси шу халқнинг ўз миллий маданияти ва аждодлари мероси билангина ўлчанмасдан, унинг умумбашарий маънавий обидалардан қанчалик баҳраманд бўлаётганига ҳам боғлиқдир. Шу жиҳатдан “Жаҳон адабиёти” журналида (2007 йил март, апрел сонлари) буюк ирланд ёзувчиси Жеймс Жойснинг давоми…

Жовли Хушбоқ. Ёстиқдошга ёлчимаган адиб

ёхуд Фёдор Достоевский ҳаётидан айрим лавҳалар Табиийки, Лев Толстойнинг қуйидаги нордон гапларини ўқиб, буюк ёзувчига нисбатан шубҳангиз ортмаса ҳам, ҳарқалай, ҳеч бўлмаганда ажабланиб қўясиз: “У жуда расво ёзади, атайлаб хунук ёзади, ҳа, ишончим комилки, атайлаб, эркалик қилиб шундай ёзади. У давоми…

Носир Муҳаммад. Жаҳоншумул мерос

Шарқда ўзининг ўтли ғазаллари, фалсафий мушоҳадалари ва маънолар хазинаси бўлган олти китобдан иборат “Маснавийи маънавий” асари билан шуҳрат топган, “Мавлоно”, “Мавлавий” нисбалари билан танилган бу улуғ зотнинг асарлари юзлаб тилларга таржима қилинган, бу асарларга бағишланган беҳисоб шарҳлар, тадқиқотлар эълон қилинган. давоми…

Алишер Шойимов. Бир мунозара тарихи: Хемингуэй Фолкнердан нега ранжиган эди?

Жаҳон адабиётида америкалик буюк ёзувчи Уильям Фолкнернинг 1947 йил апрел ойида Миссисипи университети талабалари билан учрашувда айтган фикрлари катта ўрин тутади. Таъбир жоиз бўлса, Фолкнернинг айнан ўша фикрлари бутун бир авлод вакилларининг адабиётга бўлган қарашларини белгилаб берди. Қолаверса, миллионлаб китобхонлар давоми…

Жамшид Матёқубов. “Болалигим — оппоқ капалак”

Улкан тоғлар, ҳайбатли вулқонлар, азим дарёлар ортидан сиртдан қараганда сокин, аммо ҳаёт қайнаб ётган бир ўрмон бошланади. Бу — Чили ўрмонлари. Ёввойи ўтларнинг ўткир бўйи, ўрмон қушларининг нағмаларига тўлиб-тошган улуғвор ўрмон — мисли хазина.Мана шу сокин заминда, узоқ ғарбдаги олис давоми…

Иқбол Қўшшаева. Заковат шуъласи

Жаҳон адабиётининг мумтоз асарлари умуминсоний мерос саналади. Қайси халқ вакили томонидан яратилгани ёки қайси тилда ёзилганидан қатъи назар, бундай асарлар барча замонларда дунё китобхонларига юксак инсоний туйғуларни улашиб, уларнинг маънавий оламини бойитиб келади.Албатта, ҳар қайси авлод классик адиблар ижодига ўз давоми…

Жовли Хушбоқ. Ахлоқ — бу ҳақиқатдир (Василий Шукшин ҳаётидан лавҳалар)

Улуғ истеъдодлар содда бўлади. Василий Шукшиннинг қизи Мариянинг отаси ҳақидаги хотираларини эсланг: “Дадам мен билан Олгадан жонини ҳам аямасди. Мен касалмандроқ эдим. Отам кароватимда соатлаб ўтирарди. Қулоғим оғриганида тезроқ соғайишимни тилаб илтижо қилгани эсимда. Дадам уйда бўлганларида ойимдан болаларни ўзлари давоми…

Мансурхон Тоиров. Орифлар султони

Х аср сўфийлик тариқатининг буюк намояндаси, барча даврларнинг улуғ шоири Жалолиддин Муҳаммад Румий (Мавлоно Жалолиддин Муҳаммад Балхий) ҳозирги Афғонистон шимолидаги Балх шаҳрида 1207 йилнинг 30 сентябрида тавалуд топган ва 1273 йил 17 декабрда Туркиянинг Куня шаҳрида вафот этган. У чаҳориёрлардан давоми…

Суйима Ғаниева. Эътиқод ва ирфоний қарашлар (2006)

Заҳириддин Муҳаммад Бобур воқеликни ниҳоятда нозик идрок этувчи, ҳис-ҳаяжон билан яшовчи, инсон руҳиятининг барча ҳолатларини илғаб олувчи, хотираси ўткир, мулоҳазалари чуқур, меҳри қайноқ, қаҳри қавий, таважжуҳ доираси бениҳоя кенг, виждонияти, орияти ғоят мустаҳкам сиймо бўлган. Бобурнинг Осиёдаги бошқа ҳукмдорлардан ижобий давоми…


Мақолалар мундарижаси