Сотимбой Турсунбоев. Табиат мўъжизаси (Лопе де Вега)

Лопе де Вега тириклигидаёқ афсонага айланган ижодкорлардан эди. Унинг ижоди шу қадар сермаҳсулки, бошқа бирон бир драматургни бу борада у билан тенглаштириб бўлмайди. Шоир замондошларининг гувоҳлигича, унинг 1800 та кўп пардали, 400 га яқин бир пардали пьесалари мавжуд бўлиб, ўз давоми…

Буробия Ражабова. Навоийнинг шоира келини

Шарқ мумтоз адабиёти тарихида, сўз санъати ривожида ижодкор аёлларнинг алоҳида ва ўзларига хос сўз иқлими, тасвир усули, қадри, мақоми, туғроси бор.  Уларнинг ҳаёти, ижодлари ҳақида маълумот берувчи бирламчи манбаларнинг борлиги эса мақтовга лойиқ адабий ҳодиса бўлиб, ушбу мавзуда илмий ишлар давоми…

Ҳамиджон Икромов. Ҳаётни жанговарона фош этган поэзия (Герхард Гауптман)

Герхард Гауптман ХIХ аср охири ва ХХ асрнинг биринчи ярмида Германиянинг энг кўзга кўринган драматурги эди. Унинг ижодида ўша давр немис ёзувчиларининг изланишларини ўзида мужассам қилган характерли хусусиятлар ёрқин акс этган. Гауптманнинг серқирра ижоди турли адабий жанр ва йўналишларнинг ўзига давоми…

Ровияжон Абдуллаева. “Олмон Шекспири” ёхуд абадийлик тантанаси (Фридрих Шиллер)

Буюк немис шоири Фридрих Шиллер 1759 йил 10 ноябрда сартарош, ҳаммомчи, жарроҳ, табиб Каспар Шиллер хонадонида 7 йиллик уруш айни авжига чиққан пайтда “уруш фарзанди” бўлиб дунёга келади. Унга она қорнидаёқ ўғил бўлса, Фриц деб исм қўйишни ният қилишади. Бироқ, давоми…

Зиёдахон Тешабоева. Инглизча “Бобурнома”лар

Европага маълум ва машҳур бўлган Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асари ўзбек ва жаҳон олимлари томонидан кенг тадқиқ қилинган. Адабиётшунос ва тарихшунос олимлар Ҳ.Қудратуллаев, Р.Воҳидов, С.Ҳасанов, И.Отажонов ва бошқа кўплаб олимлар ўз илмий тадқиқот ишларида асар илмий-адабий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шу давоми…

Марк Тоутант. Навоий ва Жомий

Марказий Осиёдаги ўрта асрлар интеллектуал ҳаёт тадрижи тарихи адабий таъсир жараёнлари билан чамбарчас боғлиқ[1]. Чунончи, илк чиғатой (туркий – таҳр.) шеъриятининг шаклланишида мумтоз форс адабиёти ўзига хос аҳамиятга эга[2]. Ўзбек адабиётининг энг буюк намояндаси деб эътироф этилган, мутафаккир шоир Алишер давоми…

Зулхумор Мирзаева. Жаҳон навоийшунослиги: кеча ва бугун

Буюк мутафаккир, туркий оламнинг улуғ шоири Алишер Навоий асарлари шарқшунос олимлар олиб бораётган дунёвий тадқиқотларнинг марказида бўлиб келмоқда. Ҳазрат ижодини ўрганиш, унинг ижодига муносабат Шарқда шоир яшаган даврдан бошланган бўлса, бу йўналишдаги илк тадқиқотлар Ғарб оламида XVI асрда юзага келгани, давоми…

Тоҳир Қаҳҳор. Бобур девони дунё кезади

Яқинда қардош Озарбайжонда буюк давлат арбоби ва адиб Бобурнинг икки китоби нашр этилди. Бири машҳур “Бобурнома”, иккинчиси “Танланган асарлар”и. Бу ўринда биз унинг озарбайжонча “Танланган асарлар”и ҳақида фикр юритмоқчимиз. Бобурнинг озарбайжонча “Танланган асарлар”и (Z. M. Babur. Seçilmiş əsərləri. Baki, 2011) давоми…

Фаррухбек Олим. “Хамсат ул-мутаҳаййирин” ва Абдураҳмон Жомий

Ҳар бир шахснинг камолга етишида унга йўл­ йўриқ кўрсатган, таълим-тарбия берган, бевосита таъсир ўтказган инсонларнинг алоҳида ўрни бўлади. Шу жиҳатдан қараганда, Абдураҳмон Жомий буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига пир ва устоз сифатида тўғридан-тўғри таъсир ўтказган давоми…

Омонулла Мадаев. Навоий даҳоси ва замонамиз кашфиётлари

Ўрта асрларда ижод қилган юртдошларимиз ўзларининг етук билимлари билан жаҳон илми тараққиётига муносиб ҳисса қўшганликларини бугунги кунда Шарқ ва Ғарб олами тўлиқ тан олаётганига гувоҳмиз. Форобий фалсафаси, Ал Хоразмий математикаси, Беруний геологияси, Ибн Сино тиббиёти ХХ аср олий даражадаги илм давоми…


Мақолалар мундарижаси