“Бобурнома” итальян тилида чоп этилди

Италиянинг “Sandro Teti Editore” нашриёт уйи Заҳириддин Mуҳаммад Бобурнинг машҳур “Бобурнома” асарини итальян тилида юқори полиграфик сифатда чоп этди. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги хабар берди. Таржимон Федерико Пасторе китобга ёзган шарҳида “Бобурнома” “ўз даврининг кундалик ҳаётини қайта тиклашга давоми…

Баҳодир Каримов. “Бобурнома”дан “Ўткан кунлар”га

Абдулла Қодирий романларининг бетакрор жозибаси, тилидаги гў­заллик, образлилик, аниқлик, тасвирийлик каби фазилатлар ҳозиргача ҳаммани ҳайратга солиб келади. Адибнинг бадиий маҳоратини, асарлари умрбоқийлигини барча бирдек эътироф этади. Зеро, бундай эпик кўламнинг юзага келиш омиллари, бетакрор поэтиканинг туб илдизи ҳамда таъсирланиш асосларини давоми…

Сабоҳат Азимжонова. «Бобурнома» қандай ёзилган? (1990)

Бобурнома» Ҳиндистонда ёзилган, бироқ Заҳириддин Муҳаммад Бобур қандай манбаларга асосланиб, қачон, қаерда ўз асарини ёза бошлагани ҳақида аниқ тарихий маълумотлар йўқ. Бобурнинг қизи Гулбаданбегимнинг Ҳиндистон халқлари тарихининг XVI аср ўрталаридаги даврини ўзида акс эттирган «Ҳумоюннома» асарида келтирилган маълумотларга қараганда, Сикри давоми…

Г. Ф. Благова. «Бобурнома»нинг Россияда ўрганилиши тарихига доир (1990)

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома»си бутун жаҳонга маълум ва машҳур. Эҳтимолки, бунинг бир сабабини мазкур асарда тасвирлаган жами воқеалар муаллиф шахсияти орқали ўтгани, ривожлангани, шу тариқа ўз мазмунини тўла намоён қилгани, маънавият ва абадият мулкига айлангани билан изоҳлаш мумкиндир. Бу гўзал давоми…

Фозила Сулаймонова. «Бобурнома»га ишланган расмлар (1990)

Ўзбек халқининг атоқли фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг қисқа ҳаёти давомида катта адабий ва илмий мерос қолдирди. Унинг мусиқа ва ҳарбий ишга доир рисолаларидан бошқа ҳамма асарлари бизгача етиб келган. Булар орасида адибнинг шоҳ асари «Бобурнома» алоҳида аҳамият касб этади. давоми…

Буробия Ражабова. Темурийлар Ренессанси атамаси ҳақида (“Бобурнома” мисолида)

«Бобурнома»нинг ўзига хос муҳим хусусиятларидан бири шундаки, мемуарда темурийлар Уйғониш даврига хос жиҳатлар бутун борлигича, яъни ҳукмдорлари, йирик мулкдорлари, даҳо сўз санъаткорлари, ориф инсонлари тасвири, маълумотлари, ғоя ҳамда асослари, мураббий ва муқаввийлик масалалари, шаҳарсозлик маданиятининг ростлик билан ёритилишидир. Шуни алоҳида давоми…

Сайди Умиров. “Бобурнома” — бадиий мақоланависликнинг гўзал намунаси

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шоҳ асари — “Бобурнома” тўрт ярим асрдан ортиқ жаҳон узра мағрур кезаётир, муаллифи номини, юрти, эли, миллати довруғини юртлар, мамлакатлар, иқлимлараро таратиб келаётир. Бу қомусий асар тўрт марта форсийда, тўрт марта инглизчада, икки мартадан олмон, француз, турк давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Бобур ва “Бобурнома” француз шарқшунослиги саҳифаларида

Заҳириддин Муҳаммад Бобур адабиёт, санъат, тарих ва илм-фаннинг турли жабҳаларида бебаҳо асарлар яратди. Унинг энг йирик асари “Бобурнома”дир. Европалик шарқшунос олимлар П. де Куртейль, Ҳ.Вамбери, Эльфинстон бу асарни қадимги рим императори Юлий Цезарнинг “Хотиралар” (асар “Галлия уруши тарихи” ва “Фуқаролар давоми…

Зиёдахон Тешабоева. Инглизча “Бобурнома”лар

Европага маълум ва машҳур бўлган Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асари ўзбек ва жаҳон олимлари томонидан кенг тадқиқ қилинган. Адабиётшунос ва тарихшунос олимлар Ҳ.Қудратуллаев, Р.Воҳидов, С.Ҳасанов, И.Отажонов ва бошқа кўплаб олимлар ўз илмий тадқиқот ишларида асар илмий-адабий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шу давоми…

Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530)

«…У турли фазилатлар билан безанган ва мақтовли хислатларга эга бўлган бир подшоҳ эди. Ушбу барча фазилатларидан шижоат ва муруввати устун турарди. Туркий шеърни Амир Алишердан кейин ҳеч ким Бобур ёзган даражада ёзган эмас». Мирзо Муҳаммад Ҳайдар. «Тарихи Рашидий»дан. «Бобур дилбар давоми…