Юлдуз Ҳошимова. Сени излаб ўтаман, бахтим… (Жорж Санд)

Бўлиши мумкин эмас! Эркак адиб аёл қалбининг нозик кечинмаларини бунчалик ҳис қила олиши, унинг табиатини бу қадар яхши билиши ақлга сиғмайди! XIX аср биринчи ярмида француз китобхонларини бу ҳол қанчалик лол қолдирган бўлса, ХХ аср охирларида биз, Жорж Санднинг “Консуэло” давоми…

Тилаволди Жўраев. Жойс феномени (бир ҳикоя асосида қисқача экскурс)

Менда Жойс ижодига қизиқиш катта. Негалигини ўзим ҳам билмайман. Хотирамда, Москвадаги 1-чет тиллар институтида ўқиб юрган вақтимда илк бор Жеймс Жойс номига кўзим тушганди. Бу ном юмшоқ муқовали китобча устига катта қилиб битилган эди. Мен китобчани талаба қиз қўлида кўрдим. давоми…

Абдусалом Умаров. Истеъдоднинг олмос қирралари

Абдулла Қаҳҳор салкам 40 йил мобайнида таржимон сифатида қалам суриб, ҳажми ва мундарижаси тарафидан ҳам, бадиий қиммати жиҳатидан ҳам ёзувчилик меросидан кам бўлмаган адабий ёдгорлик қолдирди. Ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг биринчи асари матбуотда босилганидан (1924) таржимон Абдулла Қаҳҳорнинг дастлабки асари дунё давоми…

Баҳодир Нурмуҳаммад. Шавкат Раҳмон – таржимон

Истеъдодли шоир Шавкат Раҳмон моҳир таржимон эди. Шоирнинг ўзи тартиб берган “Сайланма”сида (1997) “Испан шеъриятидан таржималар” деган махсус бўлим бор. Ундан Хуан Рамон Хименес, Рафаэл Алберти, Федерико Гарсиа Лорка каби испан шоирларининг шеърлари ўрин олган. Тўғриси, испан шеърияти, айниқса, Лорка давоми…

Шуҳрат Ризаев. Янги давр таржимачилигимиз кашшофи

XX аср тонги янги ўзбек адабиётининг туғилишида бир қатор маърифатпарвар, жадид бобокалонларимиз қаторида Абдулла Авлонийнинг ҳам табаррук номи келади. Жадидчилик ҳаракати ва ҳаракат намоёндалари ижтимоий-сиёсий, адабий-бадиий фаолиятнинг барча турлари билан бевосита шуғулланганлари каби Абдулла Авлоний ҳам ижтимоий онг соҳаларининг таълим-тарбия, давоми…

Абдуғопир Қосимов. Болаликни соғиниб яшаган адиб (Антуан де Сент-Экзюпери)

Антуан де Сент-Экзюперининг асарлари аллақачон ХХ аср француз адабиёти классикасига айланган. Адибнинг адабиётда ўхшаши кам учрайдиган, романтик руҳ, поэзия, нозик лиризм, фалсафий мушоҳадалар ва инсонларга муҳаббат руҳи билан йўғрилган асарлари жаҳоннинг жуда кўплаб тилларига таржима қилиниб, ўз ўқувчиларини топган. Антуан давоми…

Музаффар Аҳмад. Тилбилгич мумтоз адиб (Иван Гончаров)

Иван Александрович Гончаров 1812 йил 18 июнда Симбирскда туғилди. Унинг отаси ўзига тўқ рус савдогарларидан бўлиб, боласи эндигина уч ёшга тўлганида у оламдан ўтди. Гўдак онаси билан қолди. Онаси, гарчи ўқимаган бўлишига қарамай, боланинг соғлом, билимли, зийрак бўлиб ўсиши учун давоми…

Абдулла Улуғов. Туш – ғаройиб жумбоқ

Ҳар бир одам ўзига хос сирли олам бўлгани боис ўзи учун ҳам, бошқалар учун ҳам ҳамиша жумбоқдир. Одам ақл-идрок даражаси, ижтимоий мавқеи, ҳаётий тажрибасининг кўп-озлигидан қатъи назар, адашади, хато қилади, янглишади ва шу жараёнда аста-секинлик билан ўзини ва теварак-атрофидаги оламни давоми…

Ирода Ваҳобова. Саркаш Виссарион (Виссарион Григорьевич Белинский)

Замондошларининг гувоҳлик беришича, Виссарион Белинский ниҳоятда саркаш, ўз қарашларини ниҳоятда қатъият билан ҳимоя қиладиган, бўйсунмас инсон бўлиб, оддий сўзлашувда бироз тутилиб, қийналиб гапирар экан. Аммо бирор жиддий адабий-эстетик ҳодиса хусусида сўз кетса кўзлари ёниб, эҳтирос билан сира тутилмасдан соатлаб маъруза давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Адабиёт – олдинда ёнган чироқ

Дунё шиддат билан ўзгариб бораяпти. Худди шундай эврилишлар майдонида қолган “адабиётнинг қўли”дан нима келади? У олам равишига таъсир қила оладими? Ёки чирпиниб нималар қилмасин, нималар демасин, ҳаммаси бекору бекорчи валақлаш бўлиб чиқаверадими, деган оғриқли саволлар ўқтин-ўқтин хаёлимизни банд этади. Чунки давоми…


Мақолалар мундарижаси