Абдилдажан Акматалиев. Чингиз Айтматов ижодида инсон ва космос муносабатлари

Бир  вақтлар қирғиз шоири Жўмарт Бўканбоев: “Шундай вақт келадики, қирғиз адабиёти юрт ҳудудидан чиқиб, Европа бўйлаб, дунё бўйлаб қадам ташлайди, дунё адабиётининг кичик бўлса ҳам, муносиб бир таркибий қисми бўлиб қолади”, деган, шунга ишонган эди. Кўриб турибмизки, у ҳақ бўлиб давоми…

Зебинисо Бекмуродова. Виктор Гюго романтизми

XIX аср Ғарбий Европа жамиятида рўй берган йирик ижтимоий-сиёсий воқеалар (1789–1794 йиллардаги француз демократик инқилоби, Париж коммунаси) адабиёт ва санъатга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Аср боши Франция адабиётида турли адабий оқимлар ва йўналишлар, метод ва услубларни кузатиш мумкин. Франция давоми…

Илҳом Аҳрор. “Чор дарвеш” ва “Алкимёгар”

Дунё адабиёти равнақига ижобий таъсир ўтказа оладиган асарларнинг ўзи дунёвий аҳамиятга эга манба ҳисобланади. Шарқ адабиётининг афсона, ривоят, эртак, нақл, миф, саргузаштга асосланган унсурлари жаҳон адабиёти вакиллари ижодига икки йўналишда таъсир этган: шарқона асарларнинг бевосита ўзидан ва шарқ фалсафасини ўзлаштирган давоми…

Исмоил Бекжон. Умархўжа Хивақий – саркарда шоир

XVIII аср ўртасида дунёга келиб, XIX аср биринчи ярмида оламдан ўтган Умархўжа Хивақий ҳаёти ва ижоди ҳали тадқиқ этилмаган классик шоирларимиздан биридар. Ўзбек ва форс тилларида ижод этган бу шоирнинг икки девони бизгача етиб келган. Девонлар ЎзР ФА Шарқшунослик институти давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Кўнгилни танитмоқ фурсати етди

Ўзбек адабиётини дунёга олиб чиқадиган вақт аллақачон келган. Бу борада ҳар ким ҳар хил фикрда бўлиши мумкин, албатта. Лекин ҳам мумтоз, ҳам замонавий ўзбек адабиётида жаҳонга тақдим этишга арзигулик асарлар борлиги ҳақиқат. Бу борадаги дастлабки иш ана шу сара асарларнинг пишиқ-пухта давоми…

Олим Давлатов. “Истаманким, ишқ мендин ўзгани қилғай асир…”

Ер тутар кўнглумда гардундин жудо бўлған бало, Жондадур девона кўнглумдин хато бўлған бало. Истаманким, ишқ мендин ўзгани қилғай асир, Ҳеч кишига бўлмасун, ё Раб, манга бўлған бало. Шод юзланманг балолар бизга ким бўлмас халос, Бу кўнгул зиндони ичра мубтало бўлған давоми…

Матназар Абдулҳаким. Холу хаттинг

Баъзан мавҳум фикрлаш орқали муайянликдаги чувалашиқлар ечилса, гоҳида муайянлик воситасида мавҳумликдаги чалкашликлар ҳал қилинади. Бундай тафаккурий синоатни айниқса шеъриятда, хусусан Алишер Навоий ғазалиётида кўп кузатиш мумкин. Шу жумладан бобокалон шоиримизнинг “Холу хаттинг” ғазалида ҳам бундай ҳол яққол намоён бўлган. Умуман, давоми…

Муҳаммаджон Имомназаров. Алишер Навоий даври адабиётининг ривожланиш босқичлари

Ҳозирда “жаҳон илми” деганда, назарий жиҳатдан, кўпроқ Европа минтақасида шаклланган илмий андазалар тасаввур этилмоқда. Аслида, Ер юзининг турли ҳудудларида минг йиллар давомида шаклланган кўплаб минтақавий маданиятлар мавжуд бўлиб, улар ўзаро алоқа ва таъсирга киришган мустақил ҳамда залворли маданият тизимларини ҳосил давоми…

Қосимжон Содиқов. Мумтоз адабиёт намуналарини тўғри ўқияпмизми?

Бугунги китобхон учун Навоий асарларини нашрга тайёрлашда уларда қўлланган сўз ва қўшимчалар қандай талаффуз этилганини тўғри ифодалаш ниҳоятда муҳим. Тиниш белгилари хато қўйилган, сўзлар нотўғри қўлланган матн ўқувчисини чалғитади, мазмун англанишини қийинлаштиради. Маълумки, эски қўлёзмаларда ҳозиргидек тиниш белгилари ишлатилмаган, тиниш белгилари давоми…

Насимхон Раҳмонов. Бертельс – навоийшунос

Бу воқеага 30 йиллар бўлди. Бир куни – устоз Азизхон Қаюмов билан Қўлёзмалар институтдан чиқиб, Ўрда томон яёв йўл олдик. Домла билан Фанлар Академиясидаги бир йиғилишга боришимиз керак эди. Суҳбат асносида Азизхон ака: – Бартольд билан Бертельснинг ҳамма асарларини бирламчи давоми…


Мақолалар мундарижаси