Матназар Абдулҳаким. Илоҳий дийдор ёки бир ғазал шарҳи

Ўн саккиз минг олам ошуби агар бошиндадур, Не ажаб, чун сарвинозим ўн саккиз ёшиндадур. Ҳазрат Навоийнинг бу машҳур ғазали ҳақида суҳбатлашишдан аввал, ота-боболаримиз коинотни ўн саккиз минг оламдан иборат, деб англаганликларини эслаб ўтишимиз жоиз. «Ошуб» — ғавғо, тўполон дегани. Хўш, давоми…