Наим Каримов. Ўзбек театрининг тўнғич асари

Ўзбек адабиётида узоқ даврлар мобайнида шеърият етакчилик қилди. Ҳатто халқ театри асарлари яратилиб, томошабинларда саҳна санъатига қизиқиш пайдо бўлганидан кейин ҳам миллий театрнинг майдонга келиши ХХ асрннг 10-йилларига қадар чўзилди. Ҳолбуки, Европа мамлакатларида театр санъати аллақачон вужудга келган, халқнинг маданий-маърифий давоми…

Эшқобил Шукур. Сўздан сўзнинг фарқи бор…

“Ёзуқ”нинг ёзуғи не? Ўзаро муомалада ёки бадиий асарларимизда “Ёзуғи не эди?”, деган иборага дуч келсак, баъзан уни “Манглайидаги ёзуви не эди”, деган маънода ҳам тушунамиз. Хўш, “ёзуқ”(“йазуқ”) сўзининг ўзаги “ёз”(“йаз”) қандай маънони билдиради? “Қадимги туркий тил” китобида изоҳланишича, қадимда “йаз” давоми…

Абдулла Шер. Адибнинг гўзаллик фалсафаси

Янги бангол адабиётининг асосчиси, умумҳинд маданиятининг улуғ намояндаси, Оврўпа лаҳжасида Тагор номи билан машҳур бўлган Рабиндронатҳ Тҳакур (1861-1941) дунёга келганига юз эллик йил тўлди. Лекин даҳо ёзувчининг асарлари бугун учун ёзилгандек, биз билан ёнма-ён яшаб келмоқда. Тҳакур Шарқдан биринчи бўлиб давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Ҳаёт ва рамзлар уйғунлиги

Жеймс Жойс ҳаёти ва ижод тамойилларига бир назар Айни пайтда жаҳон адабиётининг ўзбек тилида чоп этилаётган намуналарини тадқиқ этиш, уларнинг маъно-моҳиятини, услуб ва шаклларини тадқиқ қилиш орқали кенг китобхонлар оммасига бу дурдона асарлар ва уларнинг муаллифлари ҳақида маълумот бериш адабиётшунослар, давоми…

Умарали Норматов. Янги давр олими: У қандай бўлиши керак?

Ҳимоя жараёнидаги ўйлар Истиқлол даврида нуфузли илмий кенгашларда ёқланаётган диссертациялар ва диссертантларга қўйилаётган талаблар оширилиб, илмий даража бериш тизимини такомиллаштириш чоралари кўрилгани айни муддао бўлди. Жумладан, фан номзоди, хусусан, докторлик илмий даражасини олишга даъвогар тадқиқотчи албатта хорижий тиллардан камида бир-иккитасини давоми…

Зокиржон Машрабов, Сайфиддин Жалилов. Буюк саркарда эътиқоди

Заҳириддин Муҳаммад Бобур бутун Осиё тамаддунига улкан таъсир кўрсатган шахслардан биридир. Шу билан бирга, у эътиқоди мустаҳкам инсон эди. Бобур айни мана шундай юксак фазилатли саркарда ва подшоҳ бўлгани учун ҳам Ҳиндистондек буюк мамлакат тарихида ўзидан ўчмас из қолдирди. «Бобурнома»ни давоми…

Нажмиддин Комилов. Ишқ оташгоҳи

Алишер Навоий — буюк шоир ва мутафаккир зот. Бу ҳақиқат қуёшдай барчага аён. Қуёшнинг таърифини такрорлайвериш эса, шарт эмас. Аммо ана шу буюклик қудратининг ҳар бир асарда намоён бўлишини таҳлил қилиб кўрсатиш, маънолар жилосини англаш ва ундан ҳузурланиш, албатта, фойдалидир. давоми…

Иброҳим Ғафуров. Замон ва таржима

Терминлар ҳар қандай илм, ҳар қандай ҳодисанинг, алоқа-коммуникацияларнинг ўзагидир. Тилшунослар ва таржимонлар яхши биладиларки, ҳар қандай терминлар ортида ҳаёт ва ҳаёт ортида терминлар қад ростлаб туради. Уларнинг миллий тил майдонига кириб келиши, ифодалайдиган маънолар доираси, тил ичида қанчалар ўзлашиши таржимонлар давоми…

Ваҳоб Раҳмонов. «Ғарибингға тараҳҳум айлагилким…»

Ғариблик тушунчаси шоҳу гадони фарқ этмайди. Ватандан айро тушмоқ тақдирида бўлса, ҳар ким ҳам бунга бўйин эгади. Ватандан йироқларда хоклари қолиб кетган Абу Райҳон Беруний ва Аҳмад Фарғонийдек номлари жаҳоншумул қомусий олимлар, Бобораҳим Машраб сингари Ғарбу Шарқда танилган шоиримиз… хуллас, давоми…

Бойбўта Дўстқораев. Буюк мутафаккир

Буюк мутафаккирлар бир қарашда кўпчилик эътибор ҳам бермайдиган кичик, заррадек нарсаларга ҳам синчиклаб диққат қиладилар ва уларнинг ҳайратангиз жиҳатини кашф этадилар. Шу боис уларнинг ижодларидаги “майда” бўлиб туюлган нарсаларга бошқалар ҳам синчиклаб диққат қаратганлари маъқул. Буюк бобомиз Алишер Навоийнинг ғазалиётидаги, давоми…


Мақолалар мундарижаси