Дилдора Турдиева. Бечоралар ҳамдарди

Фёдор Михайлович Достоевский 1821 йилнинг октябр ойида Москва шаҳрида таваллуд топди. У серфарзанд оиланинг иккинчи фарзанди эди. 1828 йилда Фёдор наслий дворян мақомини олди. Онаси тақводор аёл эди.  У ҳар йили фарзандларини Троитса Сергиев лаврига олиб борар, уларга «Кўҳна ва давоми…

Пардабой Нуржанов. Юракларга йўл топган адиб

Халқ тақдири орқали бутун бир даврни тасвирлашга, умуминсоний миқёсда фикрлашга интилган ёзувчилардан бири Тўлепберген Қайипбергеновдир. Агар Абдулла Қодирий «Ўтган кунлар» романи орқали ўзбек халқини, Мухтор Авезов «Абай йўли» эпопеяси орқали қозоқ халқини, Чингиз Айтматов «Жамила», «Асрга татигулик кун», «Кассандра тамғаси» давоми…

Бойбўта Дўстқораев. Романнинг бир фазилати

Атоқли адиб Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи шу пайтгача авлодлар учун ўзига хос адабий-эстетик мактаб вазифасини ўтади ва ўтамоқда. Бу жараён узлуксиз давом этаверади. Зотан, бадиий жиҳатдан юксак асарнинг ҳамиша инсониятга адабий сабоқ бўлишдек хосияти бор. Таассуфки, шўролар замонида бадиий давоми…

Абдулахат Қаҳҳоров. Маърифат осмонидаги юлдуз

Ўрта асрлардаги буюк Шарқ мутафаккири, ўз ижоди билан ижтимоий фалсафа, тилшунослик, мантиқ, адабиётшунослик, шеърият, ижтимоий лингвистика, табиатшунослик ривожига улкан ҳисса қўшган, бой мероси жаҳон фани тараққиётига жиддий таъсир кўрсатган Маҳмуд Қошғарийнинг таваллуд топганига минг йил тўлди.

Улуғбек Долимов. Абадий зиё маскани

Мадрасалар қадимдан олий ўқув юрти мақомида бўлган. Уларнинг пайдо бўлиши ўқитишда янги усулларнинг вужудга келиши билан узвий боғлиқдир. VIII-IX асрларда талабалар, асосан, масжидларда ўқитилар, уларда мусулмон дини ақидалари, исломий илмлар (нақлий илмлар) билан бир қаторда, аниқ фанлар (ақлий илмлар) ўқитилар давоми…

Раҳмон Қўчқор. Яна “Галатепа…”га қайтиб

Таниқли адиб Мурод Муҳаммад Дўст ижоди ўтган асрнинг 70-йиллари аввалида ҳикоялар ёзиш билан бошланганди. Дастлабки ҳикоялар тўплами 1976 йили “Қайдасан, қувонч садоси” номи остида чоп этилди. Шундан сўнг унинг “Мустафо”, “Истеъфо”, “Дашту далаларда”, “Бир тойчоқнинг хуни” каби қиссалари дунёга келди. давоми…

Мансурхон Тоиров. Мажнун мактублари

ёхуд севганмисиз, лоақал кўрганмисиз ошиқларнинг кўзини? Донишмандлардан бири «Ошиқ учун севгилиси уйидан кўтарилган чанг мисли Каъбадир» деган экан. Дарҳақиқат, севгилинг истиқомат қиладиган кўчадаги ҳар бир нарса, дарахтлар ҳам ғоят ёқимли кўринади. Киши муҳаббат дардига мубтало бўлса, маъшуасида бирор камчилик кўрмайди давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Сўлган атиргулнинг абадий номи

Адабиётшунос олим, адиб ва файласуф Умберто Эко 1932 йили Италиянинг Пемонт вилоятига қарашли Александрия шаҳрида таваллуд топган. Ҳозир Милан шаҳрида яшайди. У дастлаб ўрта асрлар тарихи, санъати ва семиотика (semeion — белги, аломат) илмига бағишланган тадқиқотлари билан танилди. Ўтган асрнинг давоми…

Ҳусан Эрмуҳаммад. Нобелга ким муносиб? (нуфузли мукофот тарихига бир назар)

Нобел мукофотининг жаҳон илм-фани, адабиёти тараққиётида ўзига хос ҳиссаси борлигини ҳеч ким инкор этмаса керак. Чунки ушбу юксак мукофот, шак-шубҳасиз, дунёдаги жуда кўп улуғвор ишларга катта рағбат бериб, инсон ақл-заковатининг ноёб намуналарини дунё жамоатчилиги учун тавсия этиб, истеъдод эгаларининг кучига давоми…

Шерали Турдиев. Маърифат ва истиқлол фидойиси

Ашурали Зоҳирий ХХ асрнинг бошлари ва 20-йилларда Туркистондаги маданий ва маърифий ҳаётнинг таниқли намояндаларидан бири эди. Лекин у 30-йиллар охирида қатағонга учраб, ҳаёти ва фаолияти, мероси узоқ йиллар ўрганилмай келинди. 50-йиллар охирларида расман оқлангандан кейингина Ашурали Зоҳирий биографиясига доир маълумотлар давоми…


Мақолалар мундарижаси