Неъматулло Насруллаев. «Элинг турк, айлағил туркий…»

Собиқ шўро даврида халқимизнинг ўтмишда яшаб ўтган маърифат­парвар, зиёли кишилари, уларнинг ҳаёти ва ижоди янги тузум чиғириғидан ўтказилиб, сиёсий қолипга мос тушмаганлари ўрганилмай назар­дан четда қолди. Шундай маърифатпарварлардан бири Раҳимхўжа ибн Алихўжа Эшон Шошийдир. Ўз вақтида Раҳимхўжанинг бутун ҳаёти ниҳоятда давоми…

Собир Салим. Қаҳрамонлик ва донишмандлик китоби

“Китоби дада Қўрқут” (“Қўрқут ота китоби”) – ўрта асрлар туркий халқлар эпосининг юксак намуналаридан бири. Унинг таркибига кирган ҳикоя ва достонларнинг айримлари VII-VIII аcрларда оғзаки равишда яратила бошлаган. Асосий достонлари IX-X асрларда ўғузлар Сирдарёнинг қуйи оқимлари ва Орол денгизи атрофларида давоми…

Маҳкам Маҳмудов, Алишер Маҳмудов. Лессинг ва Ҳердер

XVIII аср маърифатчилик адабиётининг вакили Лессинг ижоди жаҳон адабий тафаккури тарихида ўзига хос ўринга эга. Маърифатчилик адабиёти учун Уйғониш даври замин тайёрлаб берди. Маърифатчилик адабиёти пайдо бўлгунича зоҳид авлиёларни улуғловчи, илоҳий севгини дунёвий севгидан устун қўювчи, ғаройиботларни тасвирловчи классицизм ва давоми…

Вафо Файзуллоҳ. Азалий ҳикматни излаб…

Қўнғироқ бўлди. – Эркин ака бораяптилар… “Эркин ака, қайси Эркин ака? Эркин Маликми, Эркин Аъзам, Эркин Усмон, Эркин Абдураҳмондир?” – Воҳидов! – “Шарқ”қа, – шиддатли аниқлик киритилади. Бирдан руҳиятим ўзгаради. Кўнглим оёққа туради. Руҳиятим ажиб бир шоирона насимдан парвозланиб, борлиғимга давоми…

Дилмурод Холдоров. Қодирийшунослик қирралари

Адабиёт деб аталмиш буюк тафаккур уммонига қўшилган ҳар томчининг қадри ўз вақтида англанмаслиги табиий. Фақат унинг нечоғлиқ қимматга эга эканлигини кузатиб турганлар ёки ҳис қилганлар билишлари мумкин. Абдулла Қодирий ижоди ҳам адабиёт уммонига ўз вақтида томган ва уммонда ўзига хос давоми…

Манзар Абдулхайр. Ишқ аҳлининг кўзгуси

Бугун моддиятга “масту мустағрақ” инсоният шитоб билан ҳаракатланмоқдаки, уни бир фурсатга бўлса-да, хаёлий оламга олиб кириш анча мушкул. Негаки, бу тезкорлик XXI аср кишиси учун одат тусига айланган. Киши тахайюл оламига кириши учун эса вақти-вақти билан ўз кўнгил ботинига боқиб, давоми…

Наим Каримов. Отахон шоир (Ҳабибий таваллудининг 125 йиллиги муносабати билан)

Тарих қаърига кирган мустабид тузум сиёсати Ҳабибий сингари арузнавис шоирларга ҳам эркин ижод қилиш имконини бермади. Аруз оҳангларига “колхоз”, “трактор” сингари ўша даврнинг тимсоли бўлган сўзларни қўшишни талаб қилди. Ҳар бир ғазалида “партия”, “коммунизм” сингари сўзлар янграб турмаган отахон шоирлар давоми…

Жалолиддин Жўраев. Ўзбек адабиётидаги илк марсия

Амир Темур авлодлари орасида Иброҳим Султон ибн Шоҳрух ибн Темур Кўрагоний (1394-1435) ўзига хос мавқега эга бўлган. Манбалардаги қайдларга кўра, Соҳибқирон бошқа амирзодалар қатори Иброҳим Султоннинг тарбияси, илм олиши, адабиёт, санъат, ҳарб соҳаси, давлат ишларидан хабардор бўлиб вояга етиши учун давоми…

Дилором Тўраева. Олмос юрак соҳиби

Адабиёт инсон маънавияти, дунёқараши ва тафаккур доирасини кенгайтиришга хизмат қилса, унинг ажралмас қисми бўлган болалар адабиёти келажагимиз эгаларини тарбиялайди. Ёшлигидан китобга, адабиётга меҳр қўйган бола мустақил фикри, кенг дунёқараши ва билим доираси билан бошқа болалардан ажралиб туради. Ўзбек халқининг “Билаги давоми…

Носир Муҳаммад. Амир Темур ва Ҳофиз Шерозий

Ҳофиз Шерозий (Шамсуддин Муҳаммад ибн Муҳаммад) (1326-1389) номи ва ижоди ўзбек ўқувчиларига яхши таниш. Унинг ғазаллари турли йилларда олим ва шоирлар томонидан ўзбек тилига таржима қилинган. Туронзаминда ҳар бир зиёли ўзбек, форс ва араб тилини мукаммал билган. Форс шеъриятининг энг давоми…


Мақолалар мундарижаси