Шуҳрат Ризаев. Янги давр таржимачилигимиз кашшофи

XX аср тонги янги ўзбек адабиётининг туғилишида бир қатор маърифатпарвар, жадид бобокалонларимиз қаторида Абдулла Авлонийнинг ҳам табаррук номи келади. Жадидчилик ҳаракати ва ҳаракат намоёндалари ижтимоий-сиёсий, адабий-бадиий фаолиятнинг барча турлари билан бевосита шуғулланганлари каби Абдулла Авлоний ҳам ижтимоий онг соҳаларининг таълим-тарбия, давоми…

Абдуғопир Қосимов. Болаликни соғиниб яшаган адиб (Антуан де Сент-Экзюпери)

Антуан де Сент-Экзюперининг асарлари аллақачон ХХ аср француз адабиёти классикасига айланган. Адибнинг адабиётда ўхшаши кам учрайдиган, романтик руҳ, поэзия, нозик лиризм, фалсафий мушоҳадалар ва инсонларга муҳаббат руҳи билан йўғрилган асарлари жаҳоннинг жуда кўплаб тилларига таржима қилиниб, ўз ўқувчиларини топган. Антуан давоми…

Музаффар Аҳмад. Тилбилгич мумтоз адиб (Иван Гончаров)

Иван Александрович Гончаров 1812 йил 18 июнда Симбирскда туғилди. Унинг отаси ўзига тўқ рус савдогарларидан бўлиб, боласи эндигина уч ёшга тўлганида у оламдан ўтди. Гўдак онаси билан қолди. Онаси, гарчи ўқимаган бўлишига қарамай, боланинг соғлом, билимли, зийрак бўлиб ўсиши учун давоми…

Абдулла Улуғов. Туш – ғаройиб жумбоқ

Ҳар бир одам ўзига хос сирли олам бўлгани боис ўзи учун ҳам, бошқалар учун ҳам ҳамиша жумбоқдир. Одам ақл-идрок даражаси, ижтимоий мавқеи, ҳаётий тажрибасининг кўп-озлигидан қатъи назар, адашади, хато қилади, янглишади ва шу жараёнда аста-секинлик билан ўзини ва теварак-атрофидаги оламни давоми…

Ирода Ваҳобова. Саркаш Виссарион (Виссарион Григорьевич Белинский)

Замондошларининг гувоҳлик беришича, Виссарион Белинский ниҳоятда саркаш, ўз қарашларини ниҳоятда қатъият билан ҳимоя қиладиган, бўйсунмас инсон бўлиб, оддий сўзлашувда бироз тутилиб, қийналиб гапирар экан. Аммо бирор жиддий адабий-эстетик ҳодиса хусусида сўз кетса кўзлари ёниб, эҳтирос билан сира тутилмасдан соатлаб маъруза давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Адабиёт – олдинда ёнган чироқ

Дунё шиддат билан ўзгариб бораяпти. Худди шундай эврилишлар майдонида қолган “адабиётнинг қўли”дан нима келади? У олам равишига таъсир қила оладими? Ёки чирпиниб нималар қилмасин, нималар демасин, ҳаммаси бекору бекорчи валақлаш бўлиб чиқаверадими, деган оғриқли саволлар ўқтин-ўқтин хаёлимизни банд этади. Чунки давоми…

Муҳаммадали Қўшмоқов. Улкан мерос

Ўзбекистон халқ шоири Миртемир (1910.30.5 – 1978. 25.1) таржимасида олмон, рус, озарбойжон, грузин, хитой, ҳинд шоирлари ижодидан намуналарни яна бир марта ўқиб, уқиш мароқли машғулот, албатта. Биламизки, Миртемир лирик, лиро-эпик, эпик асарларни бирдек маҳорат билан ўзбек тилига таржима қилиб, таржимон давоми…

Шуҳрат Ризаев. Шуҳрат: шоир – таржимон

Атоқли адиб ва шоир Шуҳрат (Ғулом Алимов) асосан наср ва назмда ижод этиб, элга танилган бўлса-да, бадиий таржима соҳасида ҳам ибрат бўларлик кўпгина ишлар қилди, замонлар оша эскирмайдиган гўзал таржималари билан китобхон қалбидан жой олди. Шуҳрат долғали 1918 йилнинг 19 давоми…

Афтондил Эркинов. “Олтин бешик” афсонаси ва Дақоиқий Самарқандийнинг “Бахтиёрнома” асари

“Олтин Бешик” афсонаси халқимизга азалдан яхши маълум. Унга кўра, Бобур ракибларидан қочиб, Фарғона ерларини ташлаб кетаётганида эндигина туғилган ўғлини шароит оғирлигидан йўлда ташлаб кетишга мажбур бўлади. Уни Фарғона водийси маҳаллий аҳолиси топиб олади. Бола олтин бешикда ётган эди. Шу боис давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Данте Алигьери ва унинг “Илоҳий комедия”си

Буюк итальян шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Данте Алигьери (1265 – 1321) Ўрта асрлар ва Ренессанс (Уйғониш) даври оралиғида яшаб ижод қилди. Шу сабаб уни ўрта асрнинг сўнгги ва Ренессанс даврининг биринчи улкан шоири деб аташади. Дарвоқе, шоир туғилиб ўсган давоми…


Мақолалар мундарижаси