Гулноза Одилова, Дилнавоз Юсупова. Италияда машҳур бўлган китоб Навоийдан ўғирланганми?

Кириш сўз ўрнида … Навоий ғазалиётини инглиз тилига таржима қилиш бўйича илмий тадқиқотимни энди бошлаган кезларимда устозим, навоийшунос олим, профессор Ш.Сирожиддинов “Навоийни хорижликларга тақдим этишдан аввал унинг жаҳон адабиётига таъсири масалалари исботлаб берилиши керак. Бертельс ўз асарларидан бирида Ғарб адабиётидаги давоми…

Ровияжон Абдуллаева. Мени алқамаган киши қолмади…

Ўтган йили адабиёт аҳли ўлмас асарлари билан бутун дунё адабиётининг йирик намояндалари қаторидан ўрин олган олмон шоири Ҳайнрих Ҳайне (1797–1856) таваллудининг 220 йиллигини кенг нишонлади. Маълумки, Германиядаги 1618–1648 йилларда бўлган 30 йиллик уруш немис халқини аросатда қолдирди. Вестфалия сулҳи (1648) давоми…

Абдурасул Эшонбобоев. Навоий таржимаи ҳолига доир янгилик

Алишер Навоий таржимаи ҳолини илмий ўрганиш борасида академик Василий Влидимирович Бартольднинг “Мир Алишер ва сиёсий ҳаёт” номли рисоласи алоҳида аҳамиятга эгадир. Бартольд ўз рисоласида Мирзо Бобурнинг “Билмон, не жарима била Султон Абу Саид Мирзо Ҳиротдин ихрож қилди” деган сўзларига асосланиб, давоми…

Нусратулла Жумахўжа. Машҳур ғазал таҳлиллари тадқиқи

“Қаро кўзум…” Алишер Навоийнинг олимлар, шоирлар томонидан энг кўп ва хўб ўрганилган ғазалларидан биридир. Ушбу ғазал таҳлилига оид Эркин Воҳидов, Матёқуб Қўшжонов, Алибек Рустамов, Исматулла Абдуллаев, Нажмиддин Комилов, Абдулла Аъзамов, Бойбўта Дўстқораев, Исмоил Бекжонов ва каминанинг мақолалари эълон қилинган. Ғазалнинг давоми…

Шафиқа Ёрқин. Издошликми ёки фикрдошлик

Амир ул-калом Низомиддин Алишер Навоий қасидалари кўп эмас. Форс тилидаги “Туҳфат ул-афкор” қасидаси фалсафий фикрлари, бадиий санъатлари билан юқори чўққига кўтарилган. Кўпинча, қасида, деганда мадҳия ва марсиялар назарда тутилади, чунки ғазнавийлар ва салжуқийлар даврида Унсурий, Фаррухий, Асжадий, Зоҳир Фарё­бий каби давоми…

Оллоёр Бегалиев. Аъзам Ўктам: Бир йўл кўринур…

…Камина ходимингизни ҳам шеър ва шоирлар, умуман шеърхонлик масалалари кўпдан бнён ўйлантириб келади. Бу ўй, мулоҳазаларни юзага чиқариш, кўпчилик билан баҳам кўриш истаги муҳтарам шоиримиз Аъзам Ўктамнинг “Тараддуд” деб номланган китобини ўқиганимдан кейин қатъийлашди… Уни ўқидим, кўпдан бери ўйлаб, излаб давоми…

Абдураҳмон Пиримқулов. Атторга таъзим

Шайх Фаридуддин Аттор башарият адабий-илмий, маънавий-маърифий тафаккури ривожида бемисл рол ўйнаган алломалардан бири ҳисобланади. Аттор таваллуди бўйича бир тўхтамга келинмагани боис олимларимиз тадқиқотларида турфа маълумотларга дуч келамиз. У киши 1145 йиллар чамасида Нишопур биқинидаги Кадкана қишлоғида туғилган. Асли оти Муҳаммад давоми…

Қосимжон Содиқов. “Хуастуанивт”нинг қадимги туркий версияси

Марказий Осиё халқларининг илк ўрта асрлардаги цивилизацияси турли диний-фалсафий қарашлар кесишган нуқтада юз берди. Улуғ боболаримизнинг исломга қадар сиғинган, фалсафий-маънавий қарашлари тарихида сезиларли из қолдирган динларидан бири монийликдир. Монийлик III юзйилликда Бобилда яратилди. Сўнг бир ёғи Андалус, бошқа бир йўналишда давоми…

Михаил Эпштейн. Юксак поэзия ва алп одам

ТАРАҚҚИЁТ ВА ПОЭЗИЯ Инсоният тараққиётининг хос векторлари мавжудми? Ушбу саволга турли ва ишонарли жавоблар кўп: нуфус ўсиши, иқтисодий тараққиёт, меҳнат унумдорлиги ошиши ва ижтимоий фаровонлик юксалиши, эркин бозорнинг ёйилиши, интеллектуал ва технологик кучнинг ортиши, ахборотни жадал ишлаб чиқариш, ноосферанинг кенгайиши, давоми…

Дилнавоз Салимова. Шеърий таржима сирлари

Маълумки, ўзбек поэзиясининг рус тилига таржималари ХХ асрнинг 20-йилларидан бошланган. Ушбу даврда таржима амалиёти олдидаги долзарб масала, бизнингча, Европа ва рус адабиётидан таржима адабий алоқаларини йўлга қўйиш орқали халқаро маданий муносабатларнинг мустаҳкам пойдеворини ўрнатиш ва янги ҳукуматнинг ташқи ва ички давоми…


Мақолалар мундарижаси