Анвар Тожиев. Жюл Верн… Ўзбекистонда

Болалигимизда Жюл Верннинг «Ўн беш ёшли капитан», «Капитан Грант болалари» асарларини севиб ўқиганмиз, Немо билан сув остида 80 минг лёлик сафарларга чиққанмиз. «Сирли ороллар»га бориб қолганмиз, ажойиб саргузаштлар гувоҳи бўлганмиз. Бу ҳақдаги филмларни телевизор орқали қайта-қайта кўриб тўймаймиз. Одамларни жасоратга, давоми…

Сайди Умиров. Самарқандлик мутафаккир

“Шу ернинг об-ҳавосидан баҳраманд бўлиб камол топсангу унинг шарафини ҳимоя қилмасанг, (она диёринг) оёқ ости бўлиши, қадрсизланишига йўл қўйсанг, нобакор ажнабий ўз ватани шон-шавкати учун сенинг ота-боболарингнинг қони тўкилган ерингни ваҳшийларча топтаб, қонингни симирса ва уни ўзининг ахлатхонасига айлантирсаю сен давоми…

Шафоат Раҳматулло Термизий. “Шоҳнома”нинг қалам ҳақи

Ўтмиш аждодларнинг ҳикояларига кўра, Фирдавсий “Шоҳнома”ни 40 ёшида бошлаган. Бу милодий 980 йилларга тўғри келади. Унга ўша пайтдаги Тус вилоятининг ҳокими Қутайба китоб ёзиш учун барча шароитни муҳайё қилиб беради. Уни барча солиқлардан озод қилиб қўяди. Фирдавсий “Шоҳнома”ни ёзаётганда унинг давоми…

Мирзо Кенжабек. Махтумқули – валий шоир

Махтумқули Фироғий 18 аср маърифий шеъриятининг буюк дарғаларидан бўлиб, бутун туркий халқлар учун тушунарли ва севимли шоир, маърифатли сиймо, ориф ошиқ, соҳиби ҳикмат бўлган валий зотдир. Унинг инсонпарварлик, халқпарварлик, ватанпарварлик ғоялари билан йўғрилган шеъриятида пок исломий маърифат руҳи гуркираб, яшнаб давоми…

Зокир Райимжонов, Исроил Хуррамов. Бобур буюк шаҳаршунос олим

«Бобурнинг Ҳиндистонга келиши туфайли Ҳиндистонда буюк ўзгаришлар содир бўлди, меъморчиликда ва маданиятнинг бошқа соҳаларида янгича тараққиёт юз берди.»Ж.Неру Ўзбекистон бой тарихий ўтмишга, ўзбек халқи улкан миллий меросга эга. Шубҳасиз, ана шундай олтин меросимиздан бири ўзбек халқининг буюк фарзанди, бобокалонимиз Заҳириддин давоми…

Иброҳим Ҳаққул, Нодирхон Ҳасан. Аҳмад Яссавийнинг “Девони ҳикмат”и ва янги топилган намуналар

Хожа Аҳмад Яссавийнинг “Девони ҳикмат”и дунёга келиши билан туркий халқлар ўзининг мустақил тариқат китобига, том маъноси ила Маърифат, Ҳақиқат, Руҳоният қомусига соҳиб миллат ўлароқ эътироф этилган. Аҳмад Яссавийдан кейинги туркий халқларнинг тарихи – маънавий-ахлоқий ҳаётда янги йўналиш, янги илоҳий нуқтаи давоми…

Ҳамиджон Ҳомидий. Дунёни лол этган Мавлоно

Дунё эпик шеъриятининг гултожларидан бири «Маснавии маънавий» мингдан зиёд ана шундай ибратомуз ҳикоятлар мажмуаси бўлиб, 25 минг байтдан иборат. Унинг муаллифи буюк мутафаккир, файласуф шоир Жалолиддин Румий ёки Мавлавий Румийдир. Бўлажак санъаткор Жалолиддин 1207 йили Балхда зиёли оиласида туғилади. Унинг давоми…

Миразиз Аъзам. Нобел мукофоти совриндорлари: Орхан Памук

2006 йилда адабиёт соҳасида Нобел мукофотига икки ижодкорнинг номзоди киритилган эди. Бири – Адонис тахаллуси билан танилган суриялик шоир Али Аҳмад Саид, иккинчиси – туркиялик ёзувчи Ўрхон Памуқ. Барча адабий доиралар ва матбуот вакилларининг аксарияти, мукофот, албатта, Адонисга тегса керак, давоми…

Маҳмуд Асрор. Гёте ким бўлган?

Баъзи дастур ва рисолаларда турли машҳур шахсларнинг эътиборга молик сўзлари янграйди. Ана шу саҳифаларда Гёте, Толстой ва бошқа бир қатор жаҳон дурдоналарига муаллифлик қилган даҳоларнинг эътиқодий иқрорлари мухлисларга тортиқ этилади. Биз бироз атеистик руҳ ҳукмронлик қилган даврда яшаганимиз боисми, юқорида давоми…

Гулабза Қаршиева. Жадид драматургиясига хос хусусиятлар

ХХ аср бошларида жадид-маърифатпарвар арбоблари Туркистонда миллий тараққиёт асосларини ҳар томонлама ишлаб чиққанликлари маълум. Бу борада бир гуруҳ олимлар ва ёш тадқиқотчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларни таҳлил қилишнинг ўзи алоҳида тадқиқотни тақозо этади. Аммо, жадидшунос олимлар бу масалада шундай бир якдил давоми…


Мақолалар мундарижаси