Дилдора Турдиева. Изтироб улғайтирган адиб

Рус адабиётининг улкан намояндаси Фёдор Достоевский ҳаётининг сўнгги дамларидагина машҳурликка эришган бўлса, оламшумул шуҳратга ўлимидан сўнг эришди. Тарихий манбаларга кўра, Фёдор Достоевский ота томондан дворянларга мансуб бўлиб, уларнинг мулки бўлмиш Достоево ерлари XVI-XVII асрларда ҳозирги Беларус республикаси ҳудудида жойлашган экан. давоми…

Раъно Иброҳимова. Фантастикада анъана ва адабий таъсир масаласи

Ўзбек фантастикаси тараққиётининг биринчи босқичида фантастика эртакларда элемент сифатида иштирок этар экан, у эртак билан ўзаро боғлиқлиги билан ажралиб туради. Бу кейинчалик мустақил жанр сифатида шаклланган фантастик асарларда эртак элементларини қўллаш давом этганлигида кўринади. Анъана билан боғлиқ бу ҳол ўзбек давоми…

Фарҳод Ҳамроев. Гул лабида бахт шабнами

Уйғур шоири Учқун шеъриятининг айрим хусусиятлари Ҳозирги уйғур адабиёти мумтоз адабиётнинг илғор анъаналарини изчил давом эттирмоқда. Юсуф Баласоғун, Аҳмад Югнакий, Новбати, Залели, Ҳирқатий, Билол Нозим авлодлари жаҳон адабиёти карвонидаги ўз ўрнини сақлаб қолиш баробарида дунё амалиётида тўпланган барча яхши хусусиятларни давоми…

Муҳаммаджон Имомназаров. Татаббу мўъжизаси

1986-87 йиллари мен ҳам устозга татаббуъ йўсинида Навоий ва Аттор мавзуига киришиб, «Ҳақиқат ва мажоз» номли рисола қоралаган эдим. Мана орадан 16-17 йил ўтди. Мустақиллик шарофати туфайли ислом минтақа маданиятининг асос манбалари билан яқиндан танишиш имконияти пайдо бўлди. Шундай шароитда давоми…

Абдурашид Абдуғафуров. Осмондин мақтов ёғсин у қаламга

ёхуд Муҳаммад Паҳлавоннинг ҳазили Аввал 1479 йили тартиб берилган “Бадоеъ ул-бидоя”га, кейинчалик “Хазойин ул-маоний” китобини тузишда “Ғаройиб ус-сиғар” девонига киритилган қуйидаги ишқий ғазални Навоийнинг ўзи Машҳад шаҳрида бир саҳар чоғи қоғозга туширгани ҳақида гувоҳлик беради: Ҳар қаён боқсам кўзумға ул давоми…

Тоҳир Малик. Қиёмат қарз

«Бунчалар ширинсан, ҳаёт!»Ўлмас Умарбековнинг асарларини ўқий туриб шундай деб ҳайқиргинг келади.«Бунчалар бешафқатсан, ҳаёт!»Ўлмас Умарбековнинг қалбида туғилиб, қоғозга кўчган асарларни ўқиб бўлгач, беихтиёр шундай деб юборгинг келади.

Нодир Рамазонов. Бир рубоий тарихи

Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис” тазкирасининг еттинчи мажлисини Амир Темур зикри билан бошлайди. Унинг эътирофига кўра, гарчанд ул зот шеър айтмаган ва назму насрга иштиёқ кўргизмаган бўлсалар-да, муайян вазиятларда, ўша вазият тақозоси билан, баъзи байтларни шундай топиб ўқиганларки, “анингдек бир байт давоми…

Озод Шарафиддинов. Ғайратий тўғрисида сўз

Яқинда ўзбек шеърияти тарихига доир мақола ёзиб, таҳририятга олиб бордим. Мақолани ёшгина, лекин ўзига етгунча қайсар адабий ходим таҳрир қилди. У ишга шу қадар берилиб кетиптики, қўлёзманинг бирон соғ жойи қолмапти, ҳатто шоирлар саналган жойда Ғайратийнинг номини ўчириб ташлапти. Мен давоми…

Михли Сафаров. Ойбекнинг эзгу армони

ХХ аср ўзбек адабиёти бугун Истиқлол майдонга келтирган ижтимоий адолат ва ҳақиқат мезонлари асосида қайта идрок этилмоқда. Жумладан, ўтган аср ўзбек адабиётининг улкан намояндаларидан бўлган Ойбекнинг адабий мероси ҳам янгича талқин этилаётир. Албатта, Ойбек — ўз даврининг фарзанди эди ва давоми…

Бегали Қосимов. Ҳожи Муин қисмати

Мураккаб тақдир эгаси Ҳожи Муин Миллий Уйғониш даври Самарқанд адабий муҳитининг самарали ижод этган истеъдодли вакилларидан эди. Исми шарифи Ҳожи Муин ибн Шукрулло бўлиб, “Меҳрий” адабий тахаллусидир. 1883 йилнинг 19 мартида Самарқанд шаҳрининг Руҳобод мавзеида дунёга келган. 1890 йили онаси, давоми…


Мақолалар мундарижаси