“Галактикалик бола” “Сеҳрли қалпоқча”ни енгадими?

Ёхуд нега болалар адабиётида илмий-фантастик асарлар кам ёзилмоқда? Саъдулло Қуроновнинг “Галактикада бир кун” асарига нима учун қизиқиб қолганимни биласизми? Чунки тинимсиз галактика ҳақидаги ҳикоялар айтадиган ўғлим Элшодбекнинг астрономия, физика, кимё борасидаги саволларига жавоб излашдан чарчаган эдим. Шу китобни қўлига тутқазган давоми…

Яшар Қосим. Олис изтироб тафти (1991)

(Шеърият ва қатли ом хусусида ўйлар) Биринчи мақола Йўқ, мен у чоғларда на ўзга осмон На ўзга қанотни билгандим паноҳ. Халқим, бахтга қарши, бўларкан гирён, Мен ҳам халқим ила бирга чекдим оҳ. Анна Ахматова «Марсия». XX асрнинг атамаси кўп. Бироқ, давоми…

Раҳмон Қўчқор. Озод Шарафиддинов феномени

Назаримда, кўпчиликка таниш бир гапни сал бошқача қилиб, мана бу тарзда айтиш мумкин: “Сен менга қандай китоблар ўқишингни айт, мен сенга кимлигингни айтиб бераман”. Ҳар гал устоз Озод Шарафиддинов ҳақида сўз кетганда, мана шу мезон ёдга тушади. Бунга қўшимча, Озод давоми…

Салоҳиддин Мамажонов. Ҳамза диндор бўлганми? (1990)

Бу мавзу — ҳамзашуносликда атайин бир четга суриб қўйилган масаладир. Тўғрироғи, тадқиқотчилар Ҳамзанинг динга бўлган муносабатига деярли бир томонлама ёндошдилар. Яъни Ҳамза диннинг ашаддий душмани эди ва бутун ижоди давомида динга қарши фаол кураш олиб борди, дейилган фикр-ақида оммага қайта-қайта давоми…

Ўлимидан аввал бутун душманларини афв қилди…

(Улуғ рус шоири Пушкиннинг қизи Мария Гартунг ҳаёти ва ўлими ҳақида) “Онасининг нодир гўзаллигию отасининг улкан истеъдоди унда бирлашганди, бундай ҳислатлар бир аёл учун фақатгина хаёл ёҳуд орзу бўлиши мумкин холос”, — дея ёзади Мария Гартунгнинг замондошлари. Лев Толстой “Анна Каренина” давоми…

Маҳкам Маҳмуд. Чўлпоннинг шогирди

(Мирзакалон Исмоилийни эслаб) “Сўна” романи қаҳрамонлари Артур, унинг оқила севгилиси Жемма, “Чолиқуши” қаҳрамони Фарида, АҚШ адибаси Этель Лилиан Войнич ҳамда турк ёзувчиси Рашод Нури Гунтекин (Кунтегин) номларини жаҳонга машҳур қилган. Ўзбек адиби устоз Мирзакалон Исмоилий таржимасида нашр этилган бу икки давоми…

Дилмурод Қуронов. Бир ижодий баҳс хусусида

Ўтган асрнинг охирларида насримизнинг янги авлоди Ғарб, Лотин Америкаси ва Узоқ Шарқ насрига фавқулодда кучли қизиқиш билан қарай бошлади. Бу ХХ аср бошларидан шакллана бошлаган ва беқиёс шиддат-ла ривожланган миллий бадиий проза анъаналарини инкор қилиш, янги йўл излаш натижаси эди. давоми…

Ортиқбой Абдуллаев. Қимирлаган қир ошар (1990)

Биз дорилфунунга янги келган кезларимизда Шукур Холмирзаев юқори курсда ўқиса-да, тилга тушган ёзувчи эди. Кўпинча кўча-кўйда Абдулла Орипов билан ўзаро қизғин гаплашиб, баҳслашиб юрганини кўрардик ва ҳар иккисига бирдек ҳавас билан қарардик. Уларнинг «Гулхан», «Ленин учқуни»да босилган ҳар бир асарини давоми…

Муҳаммадали Қўшмоқов. Ижод зиёси

Севимли адибимиз Шукрулло неча минглаб мухлисларнинг, кўп улуғларнинг таҳсинига сазовор бўлган – барчаси самимий ва фахрланиб айтилган. “Йирик лирик шоиримиз” (Ғафур Ғулом таърифи), “Улкан миллий шоир” (Мирмуҳсин таърифи), “Шеърият заргарлари сафидан ўрин олиш ҳуқуқига эга” (Қайсин Қулиев эътирофи),“Тўла маънода ҳақиқат давоми…

Эргаш Умаров. Қомуслар — маданий бойлигимиз (1990)

Туркий халқлар ичида ўзбекларнинг маданий мероси энг бой ҳисобланади. Мавжуд қўлёзмаларнинг бир қисмини қадимги қомуслар ташкил қилади. Тбилиси, Ленинград, Боку, Тошкент шаҳарларидаги қўлёзма хазиналаридаги Фатҳ Алихоннинг «Китоби луғати атрокийа», Толе Ҳиравийнинг «Бадое-ул-луғат», Муҳаммад Хуйиннинг «Хулосаи Аббосий» ва бошқа луғатлар ана давоми…


Мақолалар мундарижаси