Каримбой Қурамбоев. Алишер Навоий ва туркман адабиёти

Алишер Навоий туркман адабиётида ҳурмат билан тилга олинадиган улуғ сиймолардан бири. Шоир асарларининг ҳозирги Туркманистонга кириб борганига бир неча аср бўлган.  Навоийнинг эса  Марв шаҳрида бўлгани, у ердаги “Хисравия” мадрасаси бевосита шоир ташаббуси билан қурилгани борасида Хондамир “Макорим ул-ахлоқ” китобида давоми…

Дилнавоз Юсупова. Дўстлар, бир чора…

Дўстлар, бир чора мен девонайи шайдо учун Ким, ўлармен ул парийпайкар малаксиймо учун. Оташин гул теграсида лаългун юз барг эмас, Балки юз наъл ўтқа солмиш булбули шайдо учун. Хом кўнглумким, дудоғингни тилаб афғон қилур, Бор дурур ул тифлдекким, йиғлағай ҳалво давоми…

Нусратулло Жумахўжа. Сегоҳ сеҳри

Биз Алишер Навоийнинг “Сегоҳ” куйи-ла айтилувчи “Холу хаттинг хаёлидин, эй сарви гулъузор” бу ғазалини шарҳлашни 40 йилдан бери орзу қиламиз. Лекин ўзимизда шунга етарли тайёргарлик ва журъат сезмаймиз. Бунга сабаб шуки, ғазалнинг мусиқий ижролари жуда баланд, авжли пардаларда куйланган. Шашмақом давоми…

Ботирхон Акрамов. Илоҳий калимот тимсоллари

Эл кўнглига чун даво Каломуллоҳ эрур… (Алишер Навоий) Абдураҳмон Жомийдек пири муршид (муҳиблар ҳазратни “нури хирад”, “Махдуми Нуран” деб атаганлар) нафаслари-ла “низомул миллати вад-дин” муборак унвонига молик бўлган Навоийнинг шеърий куллиётини кудсий оятлар, ҳадислар билан мунаввар шоҳбайтларсиз аниқ ва тўлиқ давоми…

Иброҳим Ғафуров. Айтматов фарёди

Иккинчи жаҳон уруши бошланган ва маҳалламиз клубидаги томга ўрнатилган қора лаппакка ўхшаган, доим — эрта-ю кеч ашулалар, концертлар бериб ётадиган радиокарнайдан Молотов, Сталинларнинг хирқироқ мурожаатлари юраклар ва қулоқларга урушнинг дағдағали ваҳималарини олиб киргандан сўнг бизнинг боғу боғчаларимизда, улкан дарахтлар шохидаги давоми…

Сарвиноз Сотиболдиева. Арабшунос тадқиқотчи

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети “Шарқ тиллари” кафедрасининг араб тили ўқитувчиси Муртазо Сайдумаров 2019 йил 7–8 декабрь кунлари ўтказилган Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида “Таржима ва маданиятлараро муносабатлар муаммолари” VI Халқаро конференциясида иштирок этди ва Шайх давоми…

Ҳамиджон Икромов, Бахтиёр Яқубов. Характерлар мусаввири

Абдуқаҳҳор Иброҳимов кенг қамровли ва мураккаб жанр бўлмиш драматургияда самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Унинг турли жанрларда ёзилган пьесаларини бир умумийлик, яъни қаҳрамонлар характерининг ёрқинлиги ва ўзига хослиги бирлаштириб туради. Ижтимоий мавқеи ва нуфузидан қатъи назар, ким бўлмасин – ҳамма учун давоми…

Раҳмон Қўчқор. Чингиз Айтматов ва адабий танқид

Аслида, Чингиз оғанинг бирорта асарини адабиётшунослик, айниқса, адабий танқид якдиллик билан хуш қарши олган, адибни доимо қўллаб-қувватлаган, дея асло айтиб бўлмайди. Дастлабки ҳикояларидан бошлаб “Жамила” қиссасигача, “Кунда”дан тортиб “Кассандра тамғаси” романигача – барчаси ҳақида кўплаб холис, дўстона мулоҳазалар қатори аллақанча давоми…

Шаръий Жузжоний. Габонинг боқий хаёллари

Худди занжиларникидек жингалак сочлари, самимият, ишонч ва улуғворлик балқиб турган кўзлари, тропик нақшлар билан безатилган кўйлаклари Габога одамларни дарров ўзига маҳлиё этувчи ажойиб жозиба бахш этарди. ХХ асрнинг энг буюк ёзувчиси дея эътироф этилган колумбиялик Нобель мукофоти совриндори Габриэль Гарсиа давоми…

Наим Каримов. Лолахон Сайфуллина ким бўлган?

1926 йили Ўзбекистон давлат нашриёти Лолахон Сайфуллина – Арслонова деган номаълум адибанинг “Ичкари” деб номланган китобини нашрдан чиқарди. Китобнинг унвон варағида “ўзбек хотин-қизлари турмушидан олинган сочма шеърлар” деган сўзлар ёзилган эди. Тўплам Ўзбекистонда “Ҳужум” кампанияси кетаётган, паранжи ташлаган ўнлаб ўзбек давоми…


Мақолалар мундарижаси