Тоҳир Қаҳҳор. Чўлпон сози Қозонда янгради

2014 йилнинг август ойида атоқли шоиримиз Чўлпоннинг татарчага таржима қилинган китоби Қозонда нашрдан чиқди[1]. Татарчага ўгирилган бу тўпламга шоирнинг “Яна олдим созимни” китобидан танлаб олинган 84 шеърининг таржимаси киритилган. Демак, юксак бадиият билан йўғрилган Чўлпоннинг миллий сози, ватанпарвар ва халқпарвар давоми…

Йўлдош Солижонов. Руҳиятни ёритган шеърият

(Атоқли шоир Эркин Воҳидов портретига чизгилар) Одатда, улкан ва истеъдодли санъаткорларнинг бутун бир ижодигина эмас, балки ҳар бир асари ўнлаб, юзлаб олимлар томонидан батафсил тадқиқ қилинади, синчиклаб ўрганилади. Мабодо, улар бир жойга жамлангудек бўлса, ажойиб бир тафаккур чаманзори дунёга келади. давоми…

Фаррух Атаев. Дунё ва туркий тил

Писанд қилмас олимлар бизни айтғон туркини, Маънисиға етғонлар бошдан олар бўркини. Аҳмад Яссавий Одам бу оламда онгли мавжудот бўлиб яралибдики, у ҳамиша ўзининг яралиш тарихини, борлиқнинг моҳиятини англашга интилади. Табиийки, бунда одамнинг икки асосий қуроли бўлмиш ақл ва тил унга давоми…

Умарали Норматов. Қодирийнинг сўнгги илтижоси

Адиб ҳаётининг ўқилмаган саҳифалари Улкан сўз санъаткори Қодирий 1937 йил 31 декабрда ҳибсга олинганидан сўнг, то 1956 йилга қадар, салкам йигирма йил давомида, унинг табаррук номини тилга олиш имкони бўлмади, фақат адибнинг ўзи эмас, асарлари ҳам қатағон қаҳрига учраб, бу давоми…

Марҳабо Қўчқорова. «Ўзим ўз қалбимнинг бўлсам Колумби»

Ҳозирги ўзбек шеъриятининг забардаст вакилларидан бири – Омон Матжон. Унинг илк шеърий тўплами “Очиқ деразалар” (1970) номи билан нашр этилган. Шундан буён қирқ йиллик ижодий тажриба ва меҳнат фаолиятига эга бўлган шоирнинг “Карвон қўнғироғи” (1973), “Қуёш соати” (1974), “Драматик достонлар” давоми…

Бегали Қосимов. Абдулҳамид Чўлпон (1897-1938)

Чўлпон XX аср ўзбек адабиётининг энг машҳур намояндаларидандир. Унинг ҳаёти ва ижодий фаолияти адабиётимизнинг энг ёрқин саҳифаларидан бирини ташкил қилади. У бадиий ижоднинг деярли ҳамма тури билан фаол шуғулланди. Шеър, ҳикоя, роман, драма, танқид, таржима — ҳаммасида ижод этди. Лекин, давоми…

Озод Шарафиддинов. Абдурауф Фитрат (1990)

Абдурауф Фитрат ўзбек ва тожик халқларининг маданий ривожида салмоқли ўрин тутувчи ёрқин сиймолардан биридир. Унинг тақдири ҳам ғоят фожеали бўлган — у айни бой ҳаётий тажриба орттириб, қалами қайралиб, илҳоми тўлишиб турган бир чоқда Сталин истибдодининг қурбони бўлди. Оқлангандан кейин давоми…

Алишер Назар. Маънавий таҳдид шарпаси

Қарашлар, фикрлар, мулоҳазалар Назаримда одамиятнинг онгли ҳаёти бошланган кундан ер юзида курашлар даври бошланди. Яратган зот улуғ Китобида дарж этганидек, улар бир-бирларини танишлари ва дўст тутишлари учун халқлар ва қабилаларга ажратиб қўйгандан бошлаб эса бу курашларнинг кўлами кенгая бошлади. Асрлар давоми…

Умрзоқ Ўлжабоев. Олмос истеъдод жилоси

Устоз Озод Шарафиддинов табиатан кулгига, ҳар хил ҳазилларга мойил инсон эдилар. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ў.Ҳошимовнинг «Шумликлар» туркумига кирган ҳикояларини ўқиган киши бу гапларнинг қанчалик тўғри эканлигига амин бўлади. Домла қатнашган даврада ҳамиша ўзгача бир руҳ, алоҳида кўтаринкилик, самимий кайфият ҳукмрон давоми…

Ҳусайнхон Яҳё. Навоийни қачон тушунамиз?

Ҳазрат Алишер Навоий ижоди билан ўқувчилик йилларимизда танишган эдим. Бироқ Навоийни тушуниш, унинг бетакрор истеъдоди қирраларини англаш жуда қийин эди. Қолаверса, Навоий асарлари талқини ҳукмрон мафкура мезонларидан чиқиб кетиши мумкин эмас эди. Шунинг учун ҳам собиқ иттифоқ даврида нафақат Навоий давоми…


Мақолалар мундарижаси