Султонмурод Олим. Битмас хазина (янги нашрдаги изоҳли луғат ҳақида)

Оллоҳнинг энг буюк ихтироси нима? — Одам.Одамнинг энг буюк ихтироси-чи? — Тил.Тилнинг энг буюк ихтироси нима? — Сўз.Сўзнинг энг мукаммал хазинаси-чи? — Луғат.Луғатнинг энг буюк хазинаси нима? — Изоҳли луғат… Халқнинг Ватани, давлати каби яна бир буюк, эҳтимолки, бирламчи бойлиги давоми…

Ҳабибулла Зайниддин. Қиссанавис адиб

Ўрта Осиё халқлари орасида илму фан, адабиёт ва санъатнинг кўплаб порлоқ намояндалари етишиб чиққан. Шундай сиймолардан бири 1485 йили Ҳиротда дунёга келган зукко олим, адиб ва шоир Зайниддин Маҳмуд ибн Абдужалил Восифий бўлиб, у ўз замонасидаёқ темурийлар салтанатининг пойтахти, Алишер давоми…

Сирожиддин Аҳмад. Вадуд Маҳмуд

Ўтган аср ўзбек адабий ва театр танқидчилигида сезиларли из қолдирган сиймолардан бири самарқандлик шоир ва мунаққид, тожик тили грамматикаси муаллифи Вадуд Маҳмуддир(1898-1976). У ўз даврида шўро мафкурачилари ва комфирқа томонидан кескин таъқиб қилинди, маданиятчилар қурултойида Чўлпон, Фитрат, Элбек ва бошқалар давоми…

Шерали Турдиев. Элбек

ХХ асрнинг 20-йилларида Тур­кистон адабиёти ва матбуоти майдонига кириб келган Шокир Сулаймон, Ғайратий, Зиё Саид, Рафиқ Мўмин каби Элбек(Машриқ Юнусов) ҳам бу даврда янги ўзбек маърифати, маданияти соҳасида фаол иш олиб борди. У «Армуғон»(1921), «Кўзгу», «Ёлқинлар»(1925), «Баҳор»(1929) шеърий тўпламларини, «Ойхон»(1920), давоми…

Ҳасан Қудратуллаев. “Бобурнома” асрори калити

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асарини адабиётшуносликда адиб бошидан ўтказган кунлар йилномаси сифатида баҳолашади. Аммо шоир — Бобур шеърияти муаллифнинг ички дунёсини бор шиддати билан ўқувчига етказувчи ноёб маънавий хазинадир. Бобур рубоийларида ҳам олам-жаҳон маъно ифодаланган.

Ваҳоб Раҳмонов. Бобуршоҳ: шоир ва адиб

Ҳар бир халқнинг тарихий, маданий-миллий қиёфасини аниқ белгиловчи улуғ шоҳлари, буюк олимлари, йирик адиб ва шоирлари бўлади. Инсониятнинг абадиятга мансуб ана шундай буюк фарзандлари сафида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам ўз ўрнига эга. Кишилик тарихида Бобурчалик шахсий имкон, иқтидор ва фазилатлари давоми…

Ҳамиджон Ҳомидий. Одамуш-шуаро — Абу Абдуллоҳ Рудакий

Абу Абдуллоҳ Жаъфар бинни Муҳаммад бинни Абдураҳмон Одам 858 йили Самарқанд шаҳри яқинидаги Панжрудак қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Дастлабки таълимни оила муҳитида олган Жаъфар Самарқанд мадрасаларида замонасидаги барча билимларни пухта эгаллайди, Қуръон ҳофизи даражасига етади; халқ шеърияти, қўшиқларини севиб куйлаб давоми…

Султонмурод Олим. Бобур: Шоир кўнгли ва шоҳ сиёсати

«Бобурнома»нинг хоҳлаган саҳифасини ўқиб, бугун учун бир ажиб хулоса топасиз. Бу самимий ва тиниқ, аниқ ва пухта, қалб эҳтироси-ю ақл қудрати бўртиб турган ўзбекона жумлалар замирида буюк бир шахс, кучли бир тийнат, теран бир нуқтаи назар, қатъий бир сийрат, бугунги давоми…

Дилмурод Қуронов. Қалбларни ларзага солган хиргойи

Тоғай Муродни шахсан таниш, ҳамсуҳбат бўлиш насиб этмаган, лекин уни ёзувчи сифатида таниганимга анча бўлди. «Ойдинда юрган одамлар» қиссасини ўқиганимда исмсиз бир таассурот ичида қолганимни эслайман: мазза қилиб ўқиганим рост-у, бировга айтиб бергудек воқеаси йўқдек эди-да!.. Қаҳрамонлари ҳам бинойидек-у, иншо давоми…

Анвар Тожиев. Жюл Верн… Ўзбекистонда

Болалигимизда Жюл Верннинг «Ўн беш ёшли капитан», «Капитан Грант болалари» асарларини севиб ўқиганмиз, Немо билан сув остида 80 минг лёлик сафарларга чиққанмиз. «Сирли ороллар»га бориб қолганмиз, ажойиб саргузаштлар гувоҳи бўлганмиз. Бу ҳақдаги филмларни телевизор орқали қайта-қайта кўриб тўймаймиз. Одамларни жасоратга, давоми…


Мақолалар мундарижаси