Муҳаммаджон Холбеков. 2014 йилги Нобель мукофоти совриндори (Патрик Модиано)

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Францияда юзага келган Тўртинчи Республика (1946-1958) генерал де Голл бошқаруви даврида “умуммиллат ғояларини ўзида ифодаловчи” ички ва ташқи сиёсат бадиий адабиётни ҳам авангард оқимлар йўлини тутишга ундади. Бу давр француз адабиётида бош мавзу ахлоқий, сиёсий ва давоми…

Маҳкам Маҳмудов, Амир Файзулла. Болалар адабиётининг билағон таржимони

Йўлдош Шамшаров 1907 йилда Наманган вилоятининг Чуст тумани Олмос қишлоғида туғилган. 1933 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Фарғона ўқитувчилар олий илмгоҳининг адабиёт куллиётини тугатди. Кейин “Ёш ленинчи” (ҳозирги “Туркистон”) газетасининг масъул котиби, “Ленин учқуни” (ҳозирги “Тонг юлдузи”) газетасининг бош муҳаррири бўлиб давоми…

Иброҳим Ғафуров. Моҳир ва талабчан таржимон

Атоқли шоир ва адиб Эркин Воҳидов ватан ва ватанпарварлик, инсон ва инсонпарварлик, маърифат ва маърифатпарварлик, эрк ва эркпарварлик соҳаларини чамбарчас боғлаб фаолият юритарди. У ниҳоятда серқирра ижодкор эди. Лирик шеърият, достончилик, драматургия, публицистика, бадиий таржима соҳаларида баробар муваффақият билан қалам давоми…

Алишер Отабоев. Кортасарнинг топишмоқлари

“Ёшлигида астойдил Европага талпинган ва ўтмиш билан алоқани узиб Францияда ўн йил яшагачгина ўзининг лотин америкалик эканини англаб етган бир аргентиналик қисмати сизга ғалати туюлмайдими?” Аргентиналик машҳур ёзувчи Хулио Кортасарнинг кубалик шоир Роберто Фернандес Ретамарга йўллаган очиқ хатидан олинган бу давоми…

Шуҳрат Ризаев. Ибтидо ва интиҳо

Устоз хотираси Ҳеч чидаб бўлмаяпти… Кечагина бор одам бугун жисмонан йўқ. Гарчи борлигида кунда-шунда йўқлаб, росмана оқибат кўрсатаверган бўлмасак-да, борлиги, яшаётганлигининг ўзи кўнгилга таскин, тасалли эди. Энди эса йўқ, таскину тасаллига ҳам, ожиз бўлса-да, имкон қолмади. Жаноза куни сафар тадоригида давоми…

Шуҳрат Ризаев. “Тонгларим тийрадир, оқшомлар пурғам”

(Устоз Абдулла Ориповни ёд этиб) Бундан олти ой аввал “Видо” деб ёзган эдим, икки ой аввал эса “Совуқ нафас инди – кўз тегди…” деб. Энди не деб ёзай, не дебон бўзлай… яна бир томирим кетди-ей… яна бир ботирим ўтди-ей… Вой, давоми…

Тоҳир Қаҳҳор. Табиатдай гўзал бир ҳаёт

ХХ аср ўзбек адабиётида ибратли из қолдирган атоқли ижодкорларимизнинг аксарияти моҳир таржимон ҳам бўлишган. Абдулла Қодирий, Чўлпон, Элбек, Ғафур Ғулом, Ойбек, Уйғун, Абдулла Қаҳҳор, Миркарим Осим, Мақсуд Шайхзода, Мирзакалон Исмоилий, Ҳамид Олимжон, Миртемир, Усмон Носир ва бошқа адиблардан қолган адабий давоми…

Рустам Жабборов. “Афсунгар”нинг афсонавий отаси (Жон Роберт Фаулз)

Инглиз постмодерн адабиётида Жон Роберт Фаулзнинг ўзига хос ўрни бор. У айниқса, ўзининг “Коллекционер”, “Афсунгар”, “Француз зобитининг хотини”, “Дэниэль Мартин”, “Мантисса” сингари роман ва қиссаларида воқеаликни ноанъанавий усулда, ўткир ва теран нигоҳда ёритишга ҳаракат қилган. Жон Роберт Фаулз 1926 йилнинг давоми…

Суръат Мирқосимов. Ватаннинг оташин куйчиси

Рабиндранат Тагор таваллудига 155 йил тўлди 1971 йилнинг апрель ойидан хизмат тақозосига кўра оилам билан бир қанча муддат Ҳиндистонда истиқомат қилдик. Бу ерда яшаган бир неча йил давомида ҳинд халқининг Тагор даҳоси ва ижодига эҳтироми юксак эканига кўп бор гувоҳ давоми…

Маҳкам Маҳмудов. Эврипиднинг ўзбек таржимони

(Шоир ва таржимон Асқар Қосимов ижодига чизгилар) Бадиий таржима асарлар одатда жаҳон адабиёти дурдоналари бўлгани сабабли таржимонларга шон-шуҳрат келтириш билан бирга, уларга жиддий, улкан масъулият ҳам юклайди. Чунки буюк асарларни таржима қилаётган ижодкор аслият тили, оралиқ тил ва она тилининг давоми…


Мақолалар мундарижаси