Н. И. Конрад. Ренессанс ва Навоий

1 Ҳирот ва Самарқанд… Самарқанд ва Ҳирот… Булар Алишер Навоийнинг ҳаёти ва фаолияти кечган шунчаки шаҳарларгина эмас, булар унинг оламининг, шу шаҳарлар мансуб бўлган Кўҳна Олам қисмининг ваколатли вакилларидир ҳам. Келинг, мана шу минтақа хусусида фикрлашиб олайлик. Мана у, ўша давоми…

Ансориддин Иброҳимов. Покистонда Бобуршунослик

Покистонлик олимлар Темурийлар даври маданиятига катта қизиқиш билан қарамоқдалар. Улар нафақат халқларимиз ўртасида бўлган маданий алоқалар тарихи, балки ўша даврдаги маданий ҳаёт, йирик шоирлар, жаҳон маданияти саҳифаларида ўчмас из қолдирган буюк ижодкорларнинг меросига бағишланган тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар. Фикримизнинг далили давоми…

Валентина Ивашева. Жеймс Жойс

XX аср бошларида ғарб модерн адабиётига тааллуқли умумий анъаналар ирланд адиби Жеймс Жойс ижодида ўзининг ёрқин ифодасини топди. Декадент адабиётига хос ижтимоий пессимизм ғоялари худди шу ёзувчи асарларида ўз чўққисига кўтарилди. Ялпи инкор этиш руҳида ривожланган Жойс ва бошқа қатор давоми…

Муҳаббат Бақоева. Машҳур бўлишни истамаган шоира

Катта иқтидор ва қобилият эгаси бўлса-да, машҳур бўлишни истаймай, яширин ижод қилиб оламдан ўтиб кетган адиблар ҳам бор. Эмили Дикинсон ана шундай ижодкорлардан биридир. Эмили Дикинсон /1830-1886/ Америка адабиёти тараққиётига муносиб ҳисса қўшган шоирлардан. Умуман, Америка адабиётига назар ташласангиз, унинг давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Чеховни англаш

Атоқли рус адиби Антон Павлович Чехов тўғрисида кўп ва хўб ёзилган. Бор-йўғи қирқ тўрт йил умр кўрган бу ёзувчининг ижоди, адабий мероси тадқиқотчи олимлар, адабиёт ихлосмандларини ҳануз ўзига мафтун этади; дунёнинг нуфузли театрлари ўз репертуарларини Чехов асарлари билан мунтазам бойитишади. давоми…

Михаил Одесский, Давид Фельдман. Адабий стратегия ва сиёсий фитна

/“Ўн икки стул” 1920-30 йиллардаги совет танқидчилигида/ И.А.Ильф ва Е.П.Петровнинг “Ўн икки стул” романи ватан адабиёти тарихида алоҳида ўрин тутади. Илк маротаба 1928 йилда босилиб чиққан, қайта-қайта нашр этилган, ўнлаб чет тилларга таржима қилинган мазкур роман 50-йилларнинг иккинчи ярмига келиб давоми…

Эркин Аъзам. Отдош одам

Оти бир хил отдошлар ўртасида қандайдир руҳий уйғунликми, қадрдонликми бўладиганга ўхшайди, назаримда. Аслида ундай эмасдир-у, кимсан Эркин Воҳидовга ўзимни яқин тутганим учун менга – яна бир Эркинга шундай туюлар. Бу яқинлик, бу илиқлик мактабдан, илк бор дарсликда Эркин Воҳид (айнан давоми…

Ҳасан Эрматов. Япониядан чиққан инглиз Кадзуо Исигуро

Кадзуо 1954 йилнинг 8 ноябрь кунида таваллуд топиб, 1981 йилдан буён постмодерн йўлида, инглиз тилида ижод қилиб келаётган ёзувчидир. У асли Япониянинг Нагасаки шаҳридан. Бу шаҳарни ҳамма билади. 1945 йил, иккинчи жаҳон уруши якунига бориб, бутун дунё учун Иккинчи жаҳон давоми…

Жўра Маҳмуд. Cтаниславский ва Чехов

Михаил Чехов гарчанд умрининг ўттиз етти йилини чет элларда ўтказган бўлса-да, театр санъати соҳасидаги амалий ва назарий билимларини Константин Сергеевич Станиславский кашф этган “система” (услуб) асосида ўзлаштирди, устозига ҳурмат ва эътиқоди умрининг охирига қадар сўнмади. К.С.Станиславский билан М.Чехов тарбия топган давоми…

Қудрат Дўстмуҳаммад. Фантастиканинг парвози ва инқирози

(Тоҳир Малик ижоди мисолида) Тоҳир Малик (Аллоҳ раҳмат қилсин)замонавий ўзбек фантастикасини бошловчиларидан бири ва ёрқин из қолдирган адиб. Ижодни 60-йилларнинг иккинчи ярмида бошлаган. “Ҳикмат афандининг ўлими” қиссаси (1972 й.) билан Республикада танилган, “Қора фаришта” номли ҳикояси (1974 й.) билан Масковда давоми…


Мақолалар мундарижаси