Сафтер Нагаев. Ижодкор боқийлиги (1990)

Жаҳондаги эллар ва элатлар сингари қримтатар халқининг ҳам қадимий маданий ва адабий мероси, нафис санъат намуналари мавжуд. Қримтатар шеъриятининг оламга машҳур намояндаси — Ошиқ Умар (Умар Абдулла ўғли) адабий мероси асрлар билан бўйлашиб, бу адабиётни оламга кўз-кўз қилиб келаяпти. Оврупо давоми…

Баҳодир Каримов. Ҳақ гапнинг хотиби ва котиби

ХХ аср ўзбек насридаги энг  эътиборли бурилиш нуқталардан бири Тоғай Мурод номи, унинг “Юлдузлар мангу ёнади”, “От кишнаган оқшом”, “Ойдинда юрган одамлар”, “Отамдан қолган далалар” каби бир қанча асарлари билан боғлиқ. Зотан, бадиий адабиётнинг бепоён, нафис сўз майдонида юраги бутун давоми…

Бердиали Имомов. Кўп қиррали санъаткор (1990)

Ғулом Зафарий ўзбек совет адабиётининг юзага келишига, унинг ҳаёт талабларига кўра давр кишиларининг маънавий эҳтиёжларини қондириш ишига муносиб ҳисса қўшган сўз санъаткорларидан биридир. Ижодини Улуғ Октябр ғалабасигача бошлаган бу адиб шеър ва пиесаларида даврнинг қолоқ томонларини, айниқса, ёшлар ҳаётида учровчи давоми…

Мансур Тенглашев. Маънавият тасвири (1990)

Тараққиётимизга тўғаноқ бўлаётган камчиликларга қарши кураш қатъий тус олган ҳозирги пайтда адабиёт ва унинг илмига бўлган талаб янада кучайди. Шоир ва адибларимиз эндиликда ҳаёт ҳақида янгича фикр, теранроқ мушоҳада юритмоқдалар. Инсоннинг ички дунёси, руҳий олами таҳлили улар яратган асарларда янада давоми…

Сувон Мелиев. Тилла балиқча фожиаси (1989)

Ҳар сафар Абдулла Ориповнинг «Тилла балиқча» шеърини ўқиганда, айниқса, истеъдодли танқидчи Яшар Қосимовнинг «Тилла балиқча толеи» («Шарқ юлдузи», 1986, 12-сон) мақоласи билан танишганда, В. И. Лениннинг «Ҳодиса қонундан бойроқдир», деган гапи беихтиёр ёдга келади. Шоир шундай теран бир ҳодисани бадиий давоми…

Қозоқбой Йўлдош. Кўнгилга яқин шеърият

Фикрлаш тарзи ва ифода йўсинидаги халқчиллик билан адабиётимизда ўз ўрнига эга бўлган шоир Азим Суюннинг шеърлари – халқ айтимлари каби содда, теран ва юқумли. Битикларида оғзаки поэзиянинг кучли таъсири сезилиб турганига қарамай, ўз ижодий қиёфасига эга ижодкор бировни такрорламайди. Азим давоми…

Сирожиддин Аҳмедов. Халқи учун ёнган (1990)

Санжар Сиддиқ ҳаётига бир назар Ўзбек матбуоти, театр танқидчилиги намояндалари ҳақида гап кетганда, беихтиёр, Санжар Сиддиқнинг сиймоси киши кўз олдига келади. Зеро, унинг таржимонлик, танқидчилик, мухбирлик фаолияти ҳозир ҳам аҳамиятини йўқотгани йўқ. Санжар Сиддиқ — Босит Сиддиқовнинг адабий тахаллуси. У давоми…

Мирзааҳмад Азаматов. Отойи ва унинг авлодлари (1989)

Мавлоно Отойи ўзбек классик шоирларининг мўътабар ва машҳурларидандир. У XIV аср охири ва XV асрда яшаб ижод қилди. Бу даврда ўзбек адабий тили ҳали шаклланиб улгурмаган эди. Алишер Навоийнинг кўрсатишича, бу пайтда Мавлоно Аҳмадий, Мавлоно Муҳаммад Саккокий, Мавлоно Муқимий, Мавлоно давоми…

Маҳбуба Қодирова. «Комила девони» (1989)

Ул шакар лабки жондин азиз, Кимки йўқ ондин азиз, ондин азиз. Келди ашраф барча олам аҳлидин. Йўқтурур дунёда инсондин азиз. Ушбу сатрлар бутун ижодида инсонни улуғлаб, муҳаббат, вафо ва садоқатни куйлаган Моҳлар ойим — Нодиранинг янги аниқланган «Комила девони»даги шеърларидандир. давоми…

Азим Ҳожиев. Муаммолар бир талай (1989)

Ошкоралик ва демократия асосида қайта қуришнинг бошланиши ҳаётнинг барча соҳаларида, жумладан, фан муаммоларини ҳал этишда ҳам қулай шароит яратмоқда. Миллий тилларга давлат мақомини бериш, миллий анъаналарни ривожлантириш, миллатлараро муносабатларни такомиллаштириш каби масалаларнинг кун тартибига қўйилиши шундан далолатдир. Дарҳақиқат, ўзбек тилшунослиги давоми…


Мақолалар мундарижаси