Низом Комилов (1937-2021)

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли таржимон Низом Комилов 1937 йилнинг 12 декабрида Наманган вилояти Чуст туманида зиёли оилада туғилган. У 1960 йили Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган. Дастлаб «Ёш гвардия» ( ҳозирги давоми…

Амир Файзулла (1945-2020)

Амир Файзулла 1945 йил 15 январда Ғаллаорол туманида туғилган. 1968 йили Тошкент Давлат университетининг Шарқшунослик факультетини тамомлаган. Мутахассислиги – ҳиндшунос. У 1967–1971 йиллари Ғаллаорол туманидаги мактабларда ўқитувчи, 1971–1975 йиллари Ғафур Ғулом номидаги нашриётда муҳаррир, 1975–1990 йиллари “Прогресс” нашриётида бўлим мудири, давоми…

Сайди Умиров (1938-2020)

Адабиётшунос олим, мунаққид, Ўзбекистон ёзувчилар, журналистлар ижодий уюшмалари аъзоси, Республикада хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, “Олтин қалам” мукофоти совриндори Сайди Умиров 1938 йил 10 февралда Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Жўрабой қишлоғида туғилган. У Самарқанд давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. Сайди Умиров давоми…

Убайдулла Уватов (1940-2020)

Убайдулла Уватов 1940 йил 23 февралда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида туғилган. 1958-1969 йилларда Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг шарқшунослик факультетини араб филологияси мутахассислиги бўйича тугатган. Ўзбекистон Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти аспирантурасида таҳсил олиб, дастлаб номзодлик, сўнгра докторлик диссертациясини давоми…