Музаффар Аҳмад. Икки дўст достони (эссе)

Икки улуғ адиб Ғафур Ғулом билан Собит Муқоновнинг чин дўстлиги ҳақида жуда кўп гаплар юради. Ўзбекистон санъат арбоби, ёзувчи ва таржимон Носир Фозилов тилидан ёзиб олинган мазкур қисса ўзбек ва қозоқ халқлари дўстлигининг, илдизлари нақадар чуқурлигини кўрсатади. * * * давоми…

Шодмон Отабек. Ибратга йўғрилган хотиралар

Тоҳир Маликнинг “Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи” дея шоирона номланган китобида асосан, икки йўналиш, икки мавзу устувор. Биринчиси – муаллифнинг таржимаи ҳоли, кўрган-кечирганлари, замондошлари ҳақидаги хотиралари, иккин­чи­си – ёзувчининг сўнгги йиллардаги кўпгина асарларида кўп ва хўп қаламга олинаётган мавзу – давоми…

Абдураҳим Эркаев. Абдулла Орипов феномени

Абдулла Орипов ҳаёти ва ижоди халқимизнинг сўнгги 60 йилда босиб ўтган йўлини аниқ-тиниқ акс эттиради. ХХ асрнинг иккинчи ярмида бирор шоир, санъаткор бу йўлни Абдулла Ориповдек бадиий куч-қудрат, ҳис-ҳаяжон билан кўрсата олган эмас. Чунки у ноёб даҳо истеъдодига мос масъулият давоми…

Наим Каримов. Давр Шуҳрат тақдирида

Тарих Иккинчи жаҳон уруши арафасида адабиёт оламига кириб келган ёзувчилар зиммасига инсоният тарихидаги энг даҳшатли урушнинг илк кунидан сўнгги кунига қадар жанг майдонларида бўлиш, Рейхстаг устига Ғалаба байроғи ўрнатилгандан кейин эса бутун умрларини уруш мавзуига, Москва остоналарида, Украина адирларида, Белоруссия давоми…

Мирпўлат Мирзо. “Ойдан-да гўзалдир, кундан-да гўзал!..”

Шуни тан олиб айтиш керакки, адабиёт майдонида Чўлпон сингари бутун ижоди, ҳаётий фаолияти Ватан қайғуси, миллат изтироби, ҳуррият орзуси билан ёнган шоир камдан-кам учрайди. Жаҳон шеърияти саҳнида теран фалсафий мушоҳадаларга йўғрилган ёхуд ўтли сатрларида олам ва борлиқни куйлаган, қалбидаги орзу давоми…

Шуҳрат Ҳайитов. Туркий халқлар адабиётида Бобур ижоди

Шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур яшаган давр, унинг ҳаёт ҳамда ижод йўли ҳақидаги дастлабки маълумотлар ўша замон ва ундан кейинги йилларда ёзилган манбаларда учраса-да,ижодини илмий томондан тадқиқ этиш, асарларини нашр эттириш ишлари, асосан, ХХ аср бошларидан амалга оширила бошланган. давоми…

Каримбой Қурамбоев. Алишер Навоий ва қорақалпоқ адабиёти

Шундай шоирлар бўладики, ўз миллати доирасидан чиқиб, ўзга халқлар ва адабиётларнинг ҳам ардоқли фарзандига айланади. Умумбашарий ва умуминсоний аҳамиятга молик асарлари адабиёт мухлисларини эзгу ғоялар руҳида тарбиялашда мактаб вазифасини ўтайди. Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий шундай салоҳиятга эга, шахси давоми…

Шуҳрат Ҳайитов. “Ким дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ”

Ўзбек  адабиётининг  йирик намояндаси шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур умрининг кўп қисмини от устида, жангу жадалларда кечирган бўлса-да, асарларида илм-фаннинг кўплаб йўналишлари: ижтимоий-табиий фанлар, адабиёт, тарих, фалсафа, фиқҳ, дин таълимоти, тилшунослик, жўғрофия, табиатшунослик,  маъданшунослик, деҳқончилик, боғдорчилик ва бошқа соҳаларга давоми…

Султонмурод Олим. Таржимавийлик ва назиравийлик

 (“Лисон ут-тайр”  – форсий-туркий шеърият синтези сифатида) Адабиётшунослик илмида минг йиллик форсий ва туркий ёзма сўз санъати равнақини яхлит адабий жараён сифатида қараш тамойили мавжуд. Бу бежиз эмас. Буни биргина буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ижоди мисолида ҳам давоми…

Насимхон Раҳмон. “Минг йиллик, туман кунлик ёзувим”

Тилнинг сақланиб қолиши ва тараққий этишига ёзув ва халқнинг этник жараёнидаги узлуксизлик кафолатдир. Бу фикримизга кимдир қўшилмаслиги ҳам мумкин. Чунки ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи билан шуғулланаётган тарихчи олимларнинг қарашларидан бизнинг қарашларимиз маълум даражада фарқ қилади. Бу қарашларимизнинг ўзгачалиги, давоми…


Мақолалар мундарижаси