Жовли Хушбоқ. Улуғ адибнинг сўнги “асари”

Талант — худо берган улуғ неъмат. Лекин шу неъматни асрай олиш, ардоқлаш, ундан бошқаларни ҳам баҳраманд этишнинг ўзи бўладими? Бунинг учун кишида истеъдоддан ташқари ирода, қатъият, меҳнаткашлик фазилатлари ҳам мужассам бўлиши зарур.Лев Толстой уйқуни хушламаган, тонг саҳарда ўрнидан туришга сираям давоми…

Ғулом Карим. Руҳият мусаввири

Ҳикоя жанрида фаол ижод қилаётган таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг ушбу жанрда шу пайтгача яратган қарийб барча асарлари “Шарқ” нашриётида “Беозор қушнинг қарғиши” номи билан китоб ҳолида чоп этилди. Тўпламдаги ҳикоялар мавзусига қараб саккизта бўлимга бўлинган.Мутолаа жараёнида дарҳол кўзга ташланадиган жиҳат давоми…

Баҳодир Карим. Ижоди ҳам, ҳаёти ҳам ибрат

Академик Матёқуб Қўшжонов қарийб олтмиш йил ижод қилди. Бу мўътабар устозимиздан элликка яқин китоб, беш юз-олти юз атрофида илмий мақолалар мерос бўлиб қолди. Уларда олим Абдулла Қодирий, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Абдулла Орипов ижодини, образ, композиция, сюжет, конфликт каби адабиёт назарияси давоми…

Абдукарим Зикирёев “Ҳинд сори”да пишган қовун ёхуд Мирзо Бобур кашфиётлари

Юртимиз дунёнинг энг қадимий тамаддун ўчоқларидан бири ҳисобланади. Кўҳна Турон заминида яшаб ижод этган олимлар дунё тарихи, илм-фани, маданияти равнақига улкан ҳисса қўшганлар. Бу асарлар дунё цивилизациясининг ўлмас ёдгорликлари сифатида алоҳида эъзоз топган. Бутун жаҳонга маълум ва машҳур бўлган шундай давоми…

Наззора Бекова. “Ибодатингга янги ой бўлиб хам…”

Алишер Навоий Ҳаллоқ қудрату салоҳияти, сифату сийратини Қуръони карим оятлари асосида ифодалаган бўлса, олам гўзаллигини Шарқ фалсафасида кенг ўрин тутган тасаввуф ақидалари, ғоялари заминида талқин этади. Шунинг учун ҳамд ғазалларда Оллоҳни васф қилиш билан бир қаторда, унинг яратувчилик хусусияти улуғланади. давоми…

Қосимжон Содиқов. Кун буржи собит турур

Машҳур олим Николай Коперникнинг оламнинг айланиши тўғрисидаги қарашлари юзага чиққунга қадар, бутун Ғарб астрономия илми геоцентрик назария таъсирида яшар эди. У “Марказда Ер эмас, қуёш туради. Ер эса унинг теварагида айланади” деганида, бошда афкор омма уни қўллаб-қувватламади. Кейинчалик илмий ҳақиқат давоми…

Эркин Усмонов. Менинг “таржима дафтарим”

Бу мақоланинг ёзилишига тоғам Тўхтамурод Зуфаров сабаб бўлди. Филология фанлари номзоди, хаттот, ҳунарманд-уста, энг муҳими, китоб деган жойда ўзини “томдан ташлайдиган” бу библиофил мўйсафид билан учрашув ҳар сафар шахсан мен учун байрамга айланиб кетади. Бундан йигирма-ўттиз йил муқаддам бўлса керак, давоми…

Ғулом Карим. Жеймс Жойс ўзбек тилида

Бирон-бир халқнинг муайян даврдаги маънавий даражаси шу халқнинг ўз миллий маданияти ва аждодлари мероси билангина ўлчанмасдан, унинг умумбашарий маънавий обидалардан қанчалик баҳраманд бўлаётганига ҳам боғлиқдир. Шу жиҳатдан “Жаҳон адабиёти” журналида (2007 йил март, апрел сонлари) буюк ирланд ёзувчиси Жеймс Жойснинг давоми…

Жовли Хушбоқ. Ёстиқдошга ёлчимаган адиб

ёхуд Фёдор Достоевский ҳаётидан айрим лавҳалар Табиийки, Лев Толстойнинг қуйидаги нордон гапларини ўқиб, буюк ёзувчига нисбатан шубҳангиз ортмаса ҳам, ҳарқалай, ҳеч бўлмаганда ажабланиб қўясиз: “У жуда расво ёзади, атайлаб хунук ёзади, ҳа, ишончим комилки, атайлаб, эркалик қилиб шундай ёзади. У давоми…

Носир Муҳаммад. Жаҳоншумул мерос

Шарқда ўзининг ўтли ғазаллари, фалсафий мушоҳадалари ва маънолар хазинаси бўлган олти китобдан иборат “Маснавийи маънавий” асари билан шуҳрат топган, “Мавлоно”, “Мавлавий” нисбалари билан танилган бу улуғ зотнинг асарлари юзлаб тилларга таржима қилинган, бу асарларга бағишланган беҳисоб шарҳлар, тадқиқотлар эълон қилинган. давоми…


Мақолалар мундарижаси