Наим Каримов. Талантнинг сайқалланиши

Ғафур Ғулом “Абдураҳим Ғайратий деган ўртоғим тўғрисида” номли мақоласида киндик қони тўкилган маскан ҳақида маълумот бериб, шундай сўзларни ёзган: “Тошкентда Хадра деган жой бор. Ана шу ерни марказ деб билиб, оёқларга ярим километрли паргар қўйиб, бир доира чизсангиз, эски Қўрғонтеги, давоми…

Гулшан Раҳим. Сукут ва донолик ишоратлари

Адабиётимизнинг катта авлод вакиллари, айнан 50-йиллар атрофида таваллуд топганлар адабиёт саҳнига чиққан даврда, яъни 80-йилларда аксарият Шарқ мамлакатлари мустамлака асоратидан қутулиб, бир силкиниб, ўз қаддини, қадрини тиклаб, катта йўлга чиқиб олган эди. Тарихга назар ташласак, Иккинчи жаҳон урушидан сўнг, яъни давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Глобализм ва Румий

Бугун дунё глобализм шароитида нафас оляпти. Бу дегани шуки, ундаги жамики жамиятлар, уларнинг маданиятлари, дунёқарашлари бир-бирига таъсир қилиб, интеграциялашиб боряпти. Жараённинг жуда катта ижобий ва салбий томонлари бор. Ер юзидаги одамларнинг бир-бирларидан хабардор бўлиши, бунинг натижасида бир-бирларидан кўриб-ўрганиши ижобий ҳодиса давоми…

Наим Каримов. Тарихий мавзу ва адабий қаҳрамон

Ойбекнинг 60-йилларнинг бошларида, хасталик вақтида ёзган рубоийларининг бирида шундай сатрлар бор: “Тарих сўқмоқлари изимдан чўтир, Ҳар бир хок шивирлар: “Бир лаҳза ўтир…”. Тўшакбанд Ойбекнинг – хаёлан бўлса-да – ёнида тиз чўкиб ўтириши ва тиловат қилиши мумкин бўлган хоклар – улуғ давоми…

Холиёр Сафаров. Абдулла Қодирий тахаллуслари

“Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”да келтирилишича, арабча “қутилиш, халос бўлиш” деган маънони билдирган тахаллуслар, одатда, ижодкорлар томонидан ўз ижодини таъкидлаб кўрсатиш, исм-фамилиясидан қониқмаслик ёки бирор хавф-хатардан, таҳликадан қочиш мақсадида қўлланади. Тахаллусни муаллифнинг ўзи танлайди. Абдулла Қодирий ҳам элликдан ортиқ тахаллусда ижод қилган. давоми…

Низомиддин Маҳмудов. Вергул зўрми, нуқтами?

Эркин Аъзамнинг “Ёзувчи” ҳикояси лингвопоэтикасига чизгилар Бугунги ўзбек адабиётида атоқли адиб, беназир носир Эркин Аъзамнинг ростлик ва расолик тажассуми бўлмиш асарлари ўзининг муҳташам ва муносиб ўрнини ҳақли равишда забт этганига анча бўлганлиги асло муболаға эмас. Замонавий ўзбек насрида мутлақо ва давоми…

Манзар Абдулхайр. «Хайр энди, шеъриятга кўмилган ҳаёт…»

Ўзбек адабиёти бадиий тафаккурида ХХ асрда бир йўла уч маротаба туб бурилиш кузатилади. Дастлабки ўн йилликларида жадидлар, олтмишинчи йилларда “илиқлик даври” шарофати билан бир қатор шоирлар авлоди, ниҳоят, тўқсонинчи йилларнинг охирларида миллий адабиётда, хусусан, шеъриятда кескин юксалиш бўлди. Бу шоирлар давоми…

Исломжон Ёқубов. «Эл бахти бирлан…»

Қурбон Муҳам­мад­ризо­нинг Ватан, халқ, одоб-ахлоқ, муҳаббат мавзуларидаги кўплаб лирик шеърлари Бобомурод Ҳамдамов, Султонпошша Ўдаева, Оғабек Собировлар томонидан севиб куйланган. У бир қатор драматик асарлар муаллифи. Жумладан, “Бугуннинг шум боласи” асари Абдулла Қаҳҳор номидаги респуб­лика сатира театрида, “Тўй” спектакли Сирдарё; “Махтумқули”, давоми…

Отаули. Оқбулоқ

Замонавий ўзбек адабиётида халқ оғзаки ижоди хазинасига энг яқин шоирлар Ҳамид Олимжон билан Миртемир эканини барча билади. Биринчи шеъриятни баайни тоғ чўққисидан шариллаб-шарқираб оқиб тушаётган шаршара десак, иккинчи шеърият она ер бағридан сизиб чиқаётган сокин-сирли булоққа менгзайди. Булоқ бўлганда ҳам, давоми…

Азизуллоҳ Арал. Афғонистонда навоийшунослик: тарихига бир назар

Афғонистонда Алишер Навоий ижодий меросини ўрганиш узоқ тарихга эга эмас. Матбуотда улуғ шоир исми илк бор 1950-йилларда келтирила бошланди. Унга қадар Навоий асарларининг эски ёзувдаги нусхалари хонадонларда ва уй мактабларидагина ўқилган. Айрим шоирлар томонидан Навоий ғазалларига ёзилган мухаммаслар ёхуд бошқа давоми…


Мақолалар мундарижаси