Шерали Турдиев. Изтиробли хотиралар

Марҳум устоз, профессор Ҳомил Ёқубов домланинг адабиётшуносликка оид асарларини талабалик давримдаёқ ўқиган бўлсам-да, у киши билан 1957 йили Ўрта Осиё давлат университетининг(ҳозирги ЎзМУ) филология факултетини битириш арафасида кўришдим. Шу вақтдаги домлам Субутой Долимов раҳбарлигида тайёрлаган “Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романи” давоми…

Гулнора Акбарова. Ғурури тоғлардан юксак

«Тенгри таолонинг инояти билан ва ҳазрати он Сарвари коинотнинг шафоати билан ва чаҳорёри босафоларнинг ҳиммати билан сешанба куни рамазон ойининг бешида тарих саккиз юз тўқсон тўққизда Фарғона вилоятида 12 ёшда подшо бўлди» у. Атиги 12 ёш. Дарвоқе, бу ёшда Навоий давоми…

Дилмурод Қуронов. Илк аввал кўзимни ишқ билан очдим

Сарлавҳага чиқарилган Чўлпон мисрасида “Анодин қай куни туғдим, сенинг ишқинг билан ёндим” дея фиғон чеккан ҳижронзада Машраб, умуман, Ҳақ ишқини куйлаб ўтган салафлар анъанасининг таъсири йўқ эмас. Бироқ мудом “кўнгли янгилик қидириб” яшаган Чўлпон салафлари фаол қўллаган “ишқ”, “ошиқ”, “ёр” давоми…

Тўра Мирзаев, Эргаш Очилов. Истеъдод ва масъуллик

Илмий-адабий жамоатчиликнинг эътиборига тушиш ва бу эътиборни йиллар давомида ушлаб туришнинг ўзи бўлмайди. Эришилган нуқтада тўхтаб қолмай, муттасил илгарилаш ҳам осон эмас. Бу тинимсиз ўқиш-ўрганиш, интилиш-изланиш деганики, фақат ижодни қисмат деб билган кишигина бу узлуксиз меҳнатга, машаққатга бардош бериши, айни давоми…

Элмурод Нишонов. Ҳақиқат – очиб сўзлашдадир

ХХ аср маданиятимизнинг беназир намоёндаси, адабий ўзбек тилининг яратувчиларидан бири бўлмиш Абдулла Қодирий ижодий мероси халқимизнинг боқий хазинасидир. Адиб миллий романчилигимизга асос солди. Улуғ сўз санъаткорининг бу тарихий хизмати ҳеч қачон унутилмайди. Бу ҳақда машҳур қозоқ адиби Мухтор Авезов «Абдулла давоми…

Маъсума Аҳмедова. Бизга нотаниш Хемингуэй

Адиб шу мавзуда яхшигина ҳазиллаша биларди. Эрнест Хемингуэй 1935 йилда “Эсквайр” журналида “Ки Уэст­дан жўнатилган мактуб” асарида, сайёҳлар унинг уйини ўраб олишаётганини ёзади: “Бу мухбирингиз руҳиятига жуда мос тушади, лекин ишни ҳаддан ташқари қийинлаштириб қўяди”. Гарчанд Хемингуэй вафотига салкам қирқ давоми…

Шодмон Отабек. Исмларнинг залворли “юки” ёхуд елвизак феълу суваракмижоз қаҳрамонлар муаллифини хотирлаб…

Ушбу хотираларни қоғозга туширишдан олдин Неъмат Аминовнинг (Оллоҳ раҳматига олган бўлсин) “Икки пуллик обрў”, “Қаҳқаҳа”, “Ёлғончи фаришталар” номли китобларини яна бир бор ўқиб чиқдим, худди биринчи марта ўқигандек завқландим. Бир-бирига ўхшамаган турфа қаҳрамонларнинг ўзига хос тилда жаранглаган ажабтовур гап-сўзлари қулоғим давоми…

Исмоил Бекжон. Бобуршоҳнинг жияни

Бобурподшоҳнинг опаси Хонзодабегим ва унинг ўғли, яъни Бобурнинг шайбонийзода жияни Хуррамшоҳ тақдири ҳақидаги маълумотлар талқини тарихий манбалар ҳамда ҳозирги замон бадиий адабиёти, илмий тадқиқотларда турли-туманлигини кўрамиз. Шу сабабли, гоҳо ўқувчиларимизни “Бобурнома” ёки Гулбаданбегимнинг “Ҳумоюннома” каби ўзбек тилида нашр қилинган асарлардан давоми…

Ғулом Каримий. Мирзо Улуғбек даврида ўзбек адабиёти

Мирзо Улуғбек даврида Самарқанд ва бутун Мовароуннаҳрда табиий фанлар баробарида бадиий адабиёт ҳам юксак даражада тараққий этган. Манбаларда Улуғбекнинг адиблар ҳамда бадиий адабиётга муносабати ҳақида муҳим маълумотлар мавжуд. Алишер Навоийнинг “Мажолис ун-нафоис”, Фахрий Ҳеравийнинг “Равзат ус-салотин” ва Абу Тоҳирхожанинг “Самария” давоми…

Сафо Матчонов. Комиллик мезонлари

Баъзан таниш-билишларга баҳо берганда “ўқимишли” сифатини қўшиб қўямиз: “ўқимишли қиз”, “ўқимишли йигит”, “ўқимишли киши” ва ҳоказо. Дарҳақиқат, ўқимишлилик инсон феъл-атворини баҳолашда маълум даражада мезон бўлиб хизмат қилади. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: нега маълум даражада?


Мақолалар мундарижаси