Ҳотам Умуров. Истеъдод ва унинг даражалари ҳақида ўйлар

(“Дафтар ҳошиясидаги битиклар” мисолида) Ижодий жараёнда илмий изланишлар олиб борилмаган, ва айни пайтда, қатъий хулосалар қилинмаган мавзулар кўп. Бунинг боиси, ҳар бир шахснинг ўзига хос ва такрорланмас олам эканлиги бўлса, ажаб эмас. Шундай қизиқарли, кўп қиррали, мураккаб муаммолардан бири – давоми…

Илҳом Аҳрор. Шам ва бўрон (Иброҳим Ғафуровга мактуб)

Иброҳим Ғафуровнинг бадиий олами ва фикрий теранлиги бир-бирига шу қадар омухталашиб кетганки, баъзан уни бадиият файласуфи ёхуд фалсафанинг шоири дегинг келади. Нажмиддин Комилов Юқоридаги сарлавҳа “Дил эркинлиги” китобингиздан олинган. Ундаги мақолаларнинг бири шундай номланади. Бунда қандай рамзий маъно юклаганингиз ҳақда давоми…

Шуҳрат Сирожиддин. Навоий кимни севган? (1991)

Бу масала совет даврида Навоий ҳаёти ва ижоди ўрганилишининг илк кунларидан ҳозиргача кўпчиликни қизиқтириб келмоқда. 1959 йил 4 февралда ўтказилган навоийшунослар анъанавий анжуманида улуғ санъаткоримиз, академик Ғафур Ғулом шоирнинг: Ёрдин ҳеч ким манингдек зору маҳжур ўлмасун, Жумлаи оламда расволиққа машҳур давоми…

Ҳамидулла Муродов. Меҳри дарё Қуддус бобо

ХХ аср ўзбек болалар адабиётини Қуддус Муҳаммадий ижодисиз тасаввур этиб бўлмайди. Устоз шоир турли жанрларда самарали ижод қилиши билан бирга, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаши билан ҳам адабиётимиз ривожига катта ҳисса қўшган. У киши билан кечган сермазмун учрашувларни ҳамиша дилда ҳаяжон билан давоми…

Дилнавоз Юсупова. Аруз илми ва ғарб тадқиқотчиси

 (“Арузи Сайфий”нинг инглиз тилига қилинган  таржимаси хусусида) Шарқ мумтоз поэтикасида илми аруз, илми бадиъ ва илми қофия манзум сўз айтишнинг мукаммал шартларини ўзида акс эттирган илмлар учлигининг бевосита асосини ташкил этади. Кўҳна ва муаззам Шарқда  ижодкорнинг бадиий маҳорати унинг ушбу давоми…

Жамила Асқарова. Эртакчилик анъаналари

Инсоният азалдан табиат кучларининг моҳиятини англаш, уларни ўзига бўйсундириш, рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни тушунишга ҳаракат қилиб келган. Қолаверса, барча халқлар жамиятда доим адолат, бахт-саодат, тўкин-сочинлик бўлишини орзу қилганлар. Бу эзгу ниятлар, айниқса, эртакларда турлича ифодаланган. Уларда миллат одоб-ахлоқи, ишонч-эътиқоди, урф-одати, психологияси, давоми…

Марҳабо Қўчқорова. “Сароб”нинг матности сирлари

Ўзбек адабиётшунослигида яратилган энг кўп баҳсларга сабаб бўлган асарлардан бири, шубҳасиз, “Сароб” романидир. Бу асар юзасидан ёзилган, билдирилган фикрларнинг кўплиги, хилма-хиллиги, бир-бирига қарама-қаршилиги ҳам унда қандайдир кучли “БАДИИЙ-ҒОЯВИЙ СИР” яширинганлигини  яна бир карра тасдиқлайди. “Сароб”  нашр этилгандан буён орадан саксон давоми…

Мусо Тожибоев. Муҳаммад Шайбоний ижодий мероси

Ўзбек мумтоз адабиёти қадимий ва бой анъаналарга эга. Унда ҳар бир адабий сиймо ёки адабий асарнинг ўзига хос ўрни ва аҳамияти бор. Бу ранг-баранглик биринчи навбатда бевосита бадиий маҳоратда, сўзларга жило бериш санъатида намоён бўлади. Ижодкорнинг санъаткорлиги, бетакрор ўзига хослиги давоми…

Марҳабо Қўчқорова. Ўрта Осиё халқларининг Бальзаги

“СУДХЎРНИНГ ЎЛИМИ” ВА “ГОБСЕК” ҚИССАЛАРИДА ТИПОЛОГИК МУШТАРАКЛИКЛАР Марҳабо Қўчқорова, филология фанлари номзоди ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти катта илмий ходими Садриддин Айний ХХ аср ўзбек ва тожик адабиёти тараққиётида сезиларли из қолдирган катта сўз санъаткорларидан бири ҳисобланади. давоми…

Муҳаббат Шарафиддинова. Таржимада ҳам устоз

Жамоатчилик Озод Шарафиддиновни биринчи навбатда адабиётшунос-танқидчи, заҳматкаш олим сифатида яхши билади. Лекин у 1955 йилдан бошлаб то умрнинг охиригача таржима билан ҳам фаол шуғулланган хассос ижодкор эди. У киши қилган таржималар орасида хилма-хил жанрлардаги асарлар мавжуд: романлар, қиссалар, ҳикоялар, саргузашт, давоми…


Мақолалар мундарижаси