Ваҳоб Раҳмонов. Матншунослик: тажриба, интуиция ва масъулият

Умримнинг қирқ беш йили давомида мунтазам матн тайёрлаш, матн таҳрир этиш, матн танқиди билан шуғулландим. Ҳаётим мазмунини мумтоз адабиётимиз намуналари нашрининг саҳиҳлигида билдим ва элликка яқин ўзбек мумтоз адабиёти асарларига масъул муҳаррирлик қилдим. Имкони борича асарларни қўлёзмаларга солиштириб, нусхаларни қиёслаб давоми…

Алимурод Тожиев. Изтироб чекаётган одамга муҳаббат

“Ёлғизликдан бошқа бахтнинг бўлиши мумкин эмас”, дейди А.П. Чеховнинг “Олтинчи палата” ҳикояси қаҳрамони Михаил Аверьянин. 1860 йил 16 январда Россиянинг Таганрог шаҳарчасида туғилган Антон Павлович Чехов учун ёлғизлик инсонлик бахтини англашга ва мана шу бахт-ни куйлашига кўп имкониятлар яратди. Антон давоми…

Зебунисо Бекмуродова. “Тавба қилмаган гуноҳкор” (Жан Батист Мольер)

Француз миллий театрининг асосчиси, йирик драматург-комедиограф ва актёр Жан Батист Мольер 1622 йилнинг 15 январида Парижда савдогар оиласида дунёга келди. Унинг ҳақиқий фамилияси Поклен бўлиб, Мольер унинг адабий тахаллусидир. Улар оилада 5 фарзанд: уч ўғил ва икки қиз эди. Мольер давоми…

Улуғбек Саидов. Фридрих Дюрренматтнинг эврилишлар олами

Таниқли ёзувчи, драматург ва рассом Фридрих Дюрренматт 1921 йил 5 январда Швецариянинг Конольфингли қишлоғида руҳоний оилада туғилди. У аввал Берн Эркин гимназиясида таҳсил олди, дастлабки ижодий фаолиятини эса рассомчиликдан бошлади. Гарчи унинг чизган суратлари шуҳрат қозониб, бир қанча халқаро кўргазмага давоми…

Рустам Мусурмон. Вақт рангларининг мусаввири эди

Устоз Равшан Файзни хотирлаб Таниқли шоир Равшан Файзнинг 1990 йилда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида босилган “Ташриф” номли илк китобида “Вақт ранглари” номли шеър бор. Мен ўйнаб қолибман болалик билан… Йиллар – имконларим кетиб қолибди. Йиллар рангларимни ўғирлабдилар. давоми…

Наим Каримов. Ойбекнинг таржимонлик маҳорати

ХХ аср ўзбек адабиётининг барча атоқли арбоблари ижодига назар ташласак, улар адабий меросида таржиманинг муҳим ўрин эгаллагани кундек равшан бўлади. Ойбекнинг адабий мероси ҳам шу маънода истисно эмас. Ўз ҳаётлари ва ижодларини миллатни уйғотишдек буюк ишга бағишлаган адибларнинг Шарқ ва давоми…

Наим Каримов. Эъзоз ва жазо (1990)

1943 йилнинг кузида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига таниқли ўзбек шоири Мадамин Давроннинг Курск остоналаридаги қақшатқич жангларда ҳалок бўлгани тўғрисида хабар етиб келди. М. Даврон Усмон Носир, Амин Умарий, Темур Фаттоҳ, Иброҳим Назирий сингари қўқонлик шоирлар билан бирга улғайиб, бирга ижод майдонига давоми…

Тойир Исломов. Пьер Бомаршенинг бахти

Машҳур “Фигаронинг уйланиши” пьесаси Пьер Огюст Карон Бомарше номининг жаҳон театри санъати тарихида шу асрда яшаб ўтган Карло Гольдони ва Карло Гоццидек буюк итальян драматурглари қаторида эътироф этилишига сабаб бўлди. Гольдони ва Гоццилар Италия театрларида ўнлаб асарлари саҳналаштирилиб, драматургия майдонида давоми…

Сойим Исҳоқ. Адабиёт сабрни ўргатади

Аввало менга – адабий марказдан четда яшаб, баҳоли қудрат ижод қилаётган бир адибга эътибор бериб, адабиётнинг жўшқин оқимига тортишга интилгани учун таҳририят ходимларига чуқур миннатдорчилик билдираман. Адабиётга илк ҳавас менда, назаримда, мактабга бормасимдан илгарироқ уйғонган бўлса керак. Мактаб болалари олдимда давоми…

Қозоқбой Йўлдош. Постмодернизм: моҳият, илдизлар ва белгилар

Кейинги йилларда, умуман, ўзбек миллий тафаккури, хусусан, адабиёт ҳамда санъатида кўп тўхталинаётган, қатор баҳсу мунозараларга сабаб бўлаётган постмодернизм ҳодисаси ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолган бир таркиб ва бир босқичли ҳодиса бўлмай, тараққиётнинг анчагина мураккаб ва ўзига хос босқичларидан ўтган илмий, ижтимоий, давоми…


Мақолалар мундарижаси