Севара Алижонова. Порлоқ юлдуз (Лу Син)

Уйғоқ инсон шундайки, ўтмиш ва келажакни эмас, бугунини севади. Лу Син Ҳикматларида энг аввало ўзини топган Чин ўлкасининг забардаст ёзувчиси Лу Син бир умр уйғоқ инсондек яшашга интилди. Тўғри, ўтмишдан сабоқ олди, ўрганди, бироқ кечаги кун учун, кечаги хатолар учун давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Она сайёра – ягона кема

Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигига Ижодкорнинг умри унинг бу фоний дунёда умргузаронлик қилган йиллари билан ўлчанмайди. Бу гап бошқа касб эгаларига ҳам тегишли, аммо қалам аҳлига бевосита дахлдордир. Чунки ёзувчининг маҳорати ва заҳматли меҳнати билан битилган асарлар салобатли қасрлар, маҳобатли давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Томас Элиот шеърияти

Томас Стернз Элиот (Thomas Stearns Eliot, (1888–1965) ижодига бағишланган юздан ортиқ танқидий ва матншунослик тадқиқотлари мавжуд. Америкалик мунаққид Ирвин Эренпрайс (Irvin Ehrenpreis, 1920–1985) фикрича, “Элиот шеърияти инсоннинг шууригача, чуқур ахлоқий ва руҳий қатламларигача сингиб боради. Элиот яширин, сир тутилган ҳис-туйғу давоми…

Амир Файзулла. Яшаб қолишга имкон берилган адиб (Андрей Платонов)

Ўтган асрнинг биринчи ярмида яшаб, ўзининг серқирра, аммо ўта машаққатли ижоди билан рус адабиётида чуқур из қолдирган ёзувчи Андрей Платонович Платонов 1899 йил 1 сентябрда Россиянинг Воронеж шаҳрида темирйўл ишчиси оиласида дунёга келди. Биз сўз аввалида “машаққатли” дея бежиз таъкидламадик. давоми…

Уильям Фолкнер. Онг орқали юракка

Дунёга машҳур америкалик ёзувчи, Нобель ҳамда Пулицер мукофотлари лауреати Уильям Фолкнер шахсияти кўпчиликда қизиқиш уйғотади. Ҳикоя ва қиссалари, эссею романлари, шеърият ҳамда драматургияси жаҳон китобхонлари томонидан бирваракайига илиқ кутиб олиниши ижодкор маҳоратининг юксаклигидан далолат. Унинг халқу ҳукумат кўзигаю кўнглига яқинлиги, давоми…

Биби Робиъа Саидова. Романларга айланган хотиралар (Ҳерта Мюллер)

Ҳерта Мюллер Германиянинг нуфузли Генрих фон Клайст мукофоти (1994), Европа Иттифоқининг “Аристейон” мукофоти (1995), Халқаро IMPAC Дублин адабий мукофоти (1998), Франц Кафка номидаги (1999), Йозеф Бройбахт (2003), Конрад Аденауэр (2004) номидаги мукофотлар ва ниҳоят Халқаро Нобель (2009) мукофоти совриндори, Германия давоми…

Маҳлиё Умарова. Тарихий ҳақиқат ва тақдир

Инсоният маданияти тараққиётида Уйғониш даври адабиёти деб аталмиш давр алоҳида аҳамиятга эга. Бу давр адабиётида Европанинг бошқа мамлакатларида бўлгани каби Англияда ҳам илм-фан тараққиётининг катта ютуқларга эришуви ҳамда бунинг ижтимоий ва иқтисодий ҳаётга таъсирини кузатиш мумкин. Англия Уйғониш даври адабиётининг давоми…

Иброҳим Азиз. “Очлик”дан машҳурликка (Кнут Ҳамсун)

Кнут Педерсон 1859 йил 4 августда Норвегиянинг Лом туманида қишлоқ тикувчиси Педер Педерсон хонадонида дунёга келади. Оила камбағаллик ва қийинчилик туфайли мамлакатнинг энг шимолий нуқтаси Хамарага кўчиб ўтганида Кнут 3 ёшда эди. Унинг ота-онаси тоғасига тегишли Ҳамсун фермасини ижарага олиб давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Таржима назарияси фан сифатида

Ўзбек таржимачилик мактаби ўзининг узоқ йиллик анъаналари ва тажрибаларига эга. Хусусан бу соҳада кейинги йилларда амалга оширилаётган ишлар катта кўлам ва миқёсни ташкил қилмоқда. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, турли олий ўқув юртлари ва адабий нашрларда бу мавзуда турли давра суҳбатлари, баҳс давоми…

Севара Алижонова. Нега ёндим, нега чекингум? (Эрнест Сетон Томпсон)

Инсон учун дорулфанодаги илоҳий тортиқлардан бири – бу дўст. Кимдир ўз муҳибига етишади, кимдир умри давомида уни излаб ўтади. Томпсон эса бошқалардан фарқли ўлароқ, жуда эрта абадий дўстликка мушарраф бўлди. Аҳамиятлиси шуки, унинг дўсти тилсиз-забонсиз-у, аммо бошқалардан кўра кўпроқ тиллаша давоми…


Мақолалар мундарижаси