Йўлдош Солижонов. Чўққининг салобати ва малоҳати

Мен Ўзбекистон халқ шоири, академик Ғафур Ғулом билан ўтган асрнинг 50-йилларида, 5-синфда ўқиётганимда машҳур “Сен етим эмассан” шеъри орқали танишганман. Мен етим эмасдим, бироқ атрофимда отаси Иккинчи жаҳон урушидан қайтмаган, онаси бошқа турмушга чиқиб кетганлиги сабабли кекса бобоси ёки бувиси давоми…

Қалдибек Сейданов. Мухтор Авезов ва Ўрта Осиё адабиёти

Мухтор Умархон ўғли Авезов ХХ аср қозоқ миллий адабиётини жаҳон миқёсига кўтарган катта истеъдод соҳибларидан бири эди. У адабиёт майдонига 1917 йили, йигирма ёшида “Енглик – Кебек” номли драматик асари билан кириб келди. Сўнг наср ва драматургия жанрларида самарали ижод давоми…

Абдуғафур Расулов. Абдулла Қаҳҳор ва ёшлар

Абдулла Қаҳҳорнинг истараси иссиқ эди: унинг сийрак, майин, оппоқ сочлари, қош-кўзи, серсоқол мардона юзи ўзига ниҳоятда ярашарди. Ёзувчининг кўзлари «гапирарди», юпқа лабларига зумда қўниб, учиб турадиган кулгу, табассум, жилмайиш, истеҳзо, мисоли, қат-қат маъноли матн эди. Қачон, қаерда Абдулла Қаҳҳорга сўз давоми…

Нурбой Абдулҳаким. Ҳижрон сели узра солинган кўприк

Фурқат Ёркент (ҳозирги Хитой Халқ Республикаси Шинжонг вилояти)га 1893 йил сентябри (ҳижрий 1311 йилнинг рабиъ ул-аввали)да келган. Бу ҳақда унинг ўзи “…рабиъ ул-аввал ойининг аввалида Ёркент вилоятиға келдим”[1] деб ёзади. Шоир ҳаёти ва ижодининг Ёркент даврига оид мавжуд тадқиқотларнинг фурқатшунослик давоми…

Баҳодир Карим. Иқболи кулган кўнгил шоири

У талабалик йилларидаёқ шоир бўлиб танилди. Номининг матбуотда илк бор пайдо бўлганига ўттиз йилдан ошди. Мен уни сал кам ўттиз йилдан бери биламан. Биринчи мулоқот, биринчи таассурот ва танишув хотира деворига бир умрга муҳрланган эди. ХХ асрнинг 90-йиллари талабалари ҳаётининг давоми…

Наим Каримов. Ойбек чўққиси

50-йилларнинг бошларида СССР Гидрометерология Давлат комитети раиси академик Ю.А.Израиль раҳбарлигидаги бир гуруҳ альпинистлар Помир тоғ тизмаларининг шу вақтгача инсон оёғи тегмаган чўққиларидан бирини забт этдилар. Бу, 3000 метрдан зиёд баландликдаги, аммо кўтарилиш ғоят қийин ва машаққатли бўлган чўққи эди. В.Элчибеков, давоми…

Муҳаббат Шарафиддинова. Тафаккур ёғдуси

Озод Шарафиддиновнинг кенг кўламли ижоди адабий жараён, танқидчилик ривожида етакчи бўлиб келди, десак муболаға бўлмайди. Уларнинг “Замон, қалб, поэзия” номли илк китоби 1962 йилда чоп этилганди. 2004 йилда эса “Довондаги ўйлар” дея номланган охирги китоблари босилиб чиқди. Аммо умрларининг сўнгги давоми…

Буробия Ражабова. Таъсирли қитъада мозий садоси

Алишер Навоий ижодининг бир муҳим фазилати шундаки, асарларида ўз даврининг нодир воқеалари, урф-одатлари, улуғ ёки оддий инсонлар ҳаёти, турмуш тарзидан қизиқарли лавҳалар, ижодкорларнинг ижод намуналари ҳақидаги тасвир, изоҳлар баёнининг маҳорат билан берилишидир. Бу ҳақда таниқли навоийшунос Н.Маллаев: “Навоий ижодиёти у давоми…

Иброҳим Ғафуров. Ғафурона тарона

Ғафур Ғуломнинг таваллудига роппа-роса юз йил тўляпти. Канда қилмай навбатма-навбат етиб келадиган йиллар, асрларнинг силсиласида бу унинг илк асри, ўзининг илк асрини ишғол этиши. Ғафур Ғулом жисман ҳаётни тарк этганига ўттиз етти йил бўляпти. Лекин унинг асри, асрнинг ҳар бир давоми…

Султонмурод Олим. Тилакка етиш сирлари

Ахир, Тилак Жўрасиз қандай дор ул-таржима бўлсин?! Ғайбулла ас-Салом Тилак Жўра 1947 йилнинг 26 майида Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги Сайёд қишлоғида деҳқон оиласида туғилганлар. Ҳаёт бўлганларида 70 ёшга тўлар эдилар. 1972 йили ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетининг Журналистика факультети сиртқи бўлимини давоми…


Мақолалар мундарижаси