Дилнавоз Юсупова. Илм шарафи

Вақт шиддат билан ўтиб борар экан, инсон умрнинг қадрига етишни ўрганади ва ўзидан атрофдагиларга манфаат етадиган хайрли ишлар қолдиришни истайди. Ана шундай эзгу ният эгаларигина танлаган соҳаларида юксак натижаларга эришадилар, ўзларида сабр, қатъият, поклик каби хислатларни тарбиялай оладилар. Улғайиб келаётган давоми…

Сувон Мели. Элис Манро — замонавий ҳикоя устаси

Жаҳон ахборот воситалари 2013 йилги адабиёт бўйича Нобел мукофоти канадалик адиба Элис Манро(Аlice Мunro)га ­берилгани ҳақида хабар тарқатганда бу деярли барча учун кутилмаган янгилик бўлди. Негаки, Нобел қўмитаси остонасида унга ­нисбатан анча машҳур Харуки Мураками ва Салмон ­Рушди каби ­адиблар давоми…

Низомиддин Маҳмудов. Сўзимиз рост ва расо бўлсин

Жамиятнинг маънавий-маърифий тараққиётида китоб дейиладиган туганмас хазинанинг ўрни фавқулодда улкан ва муҳташамдир. Башарият тамаддуни тарихининг турли босқичларида сопол, тош, пўстлоқ, тери ва ниҳоят, қоғоз каби турли ашёларда тартиб берилган китоблар инсониятнинг маънавий-ақлий оламига чироқ тутиб келганини яхши биламиз. Кишилик жамияти давоми…

Ойлархон Расулова. “Бобурнома” ва табиат

Ҳозирги кунда бутун дунёда табиат муҳофазаси ҳаётий муаммо бўлиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Ер юзидаги илғор фикрли фан ва мадани­ят, санъат арбоблари, ёзувчи­лар, шоир­­­лар, жур­налистлар ҳамда мил­лионлаб фидойи кишилар Она сайёра­мизнинг тақдири учун астойдил қайғу­риб, ер, ҳаво, сувни покиза давоми…

Қудрат Дўстмуҳаммад. Бадиий асарлар нима учун ўқилади?

1) воқеалар, саргузаштлар, кечмишлар ва тақдирлардан таъсирланиш учун;2) билим олиш, дунёқарашларни бойитиш учун;3) ҳаётий тажриба орттириш учун;4) маънавиятни ошириш учун;5) дардкаш топиш учун;6) муҳаббат учун;7) зериккани учун;8) вақтичоғлик учун;9) асардаги туйғуларни олиш ва янги туйғулар ҳосил қилиш учун;10) касб тақозоси давоми…

Бурҳон Абдулхайров. Мафтункор Бедил

Манбаларда асли келиб чиқиши Шаҳрисабздан эканлиги қайд этилган Мирзо Абдулқодир Бедил (1644–1721) тақдир тақозосига кўра Ҳиндистонда туғилиб, ижод этган бўлса-да, ХVIII аср охири – ХХ аср бошларида Ўрта Осиёда, хусусан, ўзбек халқи орасида фавқулодда машҳур эди. Асарлари Туркистон мадраса ва давоми…

Даврон Улуғмуродов. Шоир қисмати

Шўро даврининг мудҳиш қатағони кўплаб зиёлиларимизнинг бошига етди, осон қутулганлари сарсон-саргардонликка маҳкум этилдилар. Шулардан бири ёзувчи, шоир, драматург ва адабиётшунос олим Шукур Ёлқиндир. Шукур Ёлқин ҳақида Ўзбекистон Миллий университети ўзбек филологияси факултети кутубхонасида сақланаётган, араб алифбосига асосланган уйғур тилида “Шинжон давоми…

Анвар Намозов. Ги де Мопассан. Ижод ва савдойилик оралиғида

У олти йил мобайнида ёзиш санъатини ўрганган, бироқ ёзганларини йиртиб ташлайверган… Ги де Мопассан (тўлиқ исм-шарифи — Анри-Рене-Альбер-Ги де Мопассан) француз ёзувчиси, машҳур романлар муаллифи. У дурдона асарлари билан жаҳон адабиётида ўзига хос из қолдирган. Ўн бир йиллик ижоди давомида давоми…

Гулноза Одилова. Аслият мазмуни ёхуд кимга нима қадрли?

Бадиий таржимадан асосий мақсад халқлар ва миллатлар ўртасида адабий алоқаларни ўрнатиш орқали маданиятлараро кўприк вазифасини ўташдир. Бироқ баъзида таржимоннинг масъулиятсизлиги оқибатида таржима қилинган асар китобхонлар эътирофига эмас, танқидига ҳам сазовор бўлиши мумкин. Атоқли таржимон ва адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров таъбирича, давоми…

Муродхўжа Мухторов. Маънавий комиллик мақомлари

Алишер Навоий мақом санъатини ҳам амалий, ҳам назарий жиҳатдан мукаммал билгани унинг назмий-илмий асарларидан аён. Аслида ҳам мақом олами Навоий бадиий тафаккури, теран ва гўзал руҳий оламининг ажралмас таркибий қисмидир. Зеро, сўз мулки султонининг ғазалиёти шеърияти услубида ифода этилган наволар давоми…


Мақолалар мундарижаси