Воқиф Султонли. Қўнғир сочлар (ҳикоя)

Биз турадиган қизлар ётоқхонасига йигит зотини яқин йўлатишмайди. Мабодо, бирор қизни чақириш керак бўлса, шу ерда турадиганлардан бирига хона рақами ва чақирилувчининг исми айтилса бас. Юқорига кўтарилган талаба чақирувчининг эшигини қоқиб ўтирмайди, даҳлиздан чақириб қўя қолади. Ҳар қалай бизнинг ётоқхонада давоми…

Воқиф Султонли. Кул қафас (ҳикоя)

Нима биландир машғулдек кўринган, увадага бурканган одамлар қоврилиб култепага айланган Ер бағрида тимирскиланишарди. Худди кийим-кечаклари сингари афт-ангорлари ҳам кулранг эди. Улар ҳар-ҳар замонда бошларини кўтариб бефарқ нигоҳлари билан атрофни кузатишар, кейин яна култепага қўшилиб кетишарди. Узоқларда, уфқ этагида саф тортган давоми…

Воқиф Султонли. Сароб (ҳикоя)

Илоннинг вишиллаган товушидан чўчиб уйғонди. Ўзи сезмаган ҳолда кўзи илинганини пайқади. Ўзининг қаерда эканини эслашга уриниб кўрди, аммо эслолмади. Фақат яна қулоғига илон товуши эшитилиши билан ҳушёр тортди уйқуси ҳам бирдан ўқиб кетди. Дафъатан боласи эсига тушди, дарров чодирнинг тепа давоми…

Воқиф Султонли. Холдор мушук (ҳикоя)

Онанинг кенжатойи қиш чилласида туғилди. Ташқарида қор гупиллаб ёғарди. Изғирин шамол ҳовлини босган қор уюмини хирмондек совуриб, муз боғлаган дераза ойналарига пуркайди. Гўдак чинқириғи ҳаммани сергак торттирди. Хонадаги зулмат ичида кўз-кўзни кўрмасди. Ота тимирскиланганча, гугурт қидиради, аксига олиб, бу зим-зиё давоми…

Воқиф Султонли. Ўн учинчи палата (ҳикоя)

Хотинининг ўлими унинг тинч ҳаётини остин-устун қилиб юборди. Бугунгача ҳаёт, тақдир, дунёнинг бошию охири ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганди. Фақат бу ўлим зулматни тилиб ўтган чақмоқ сингари уни сергак торттирди. Энди онасиз қолган ўғли нима қилади? Яхшиям ҳали ёш гўдак, кўп давоми…

Воқиф Султонли. Ўлим уйқуси (қисса)

Ер худди дунёда яралганидан бери ёмғир кўрмаганга ўхшар, иссиқдан қадди букилган дарахтлар ерга ночор термилиб туришар, тақир биёбонда унган гиёҳлар аллақачон қовжираб кетган, сувсизлликдан ер тарс-тарс ёрилиб ётарди. У буларнинг ҳеч бирини кўрмасди. Унинг фикри хаёлини олисдан келаётган антиқа бир давоми…

Саид Фоиқ. Маҳалла қаҳвахонаси (ҳикоя)

Ёз пайтлари бу кичик маҳалла қаҳвахонасининг боғига тез-тез қатнаб турардим. Шу сабабли бир куни кечқурун, қора бўрон авжи қутурган пайт ичкари кирганимда ётсираб ўтирмадим. Қаҳвахона овлоқ жойга жойлашган эди. Япроқлари тўқилиб битган икки тол билан, тепасида уч-тўртта қовжираган барг осилиб давоми…

Муродбой Низанов. Садағанг кетай, Европа! (ҳажвия)

Мен сизга айтсам, ҳаммамиз “Европа” деган касалликка чалинганмиз! Мабодо Европада чиқарилган пайпоқ сотиб олсак, уни оёғимизга кийишга ҳам кўзимиз қиймайди. Ноёб хазинани қўлга киритгандай хурсандчиликдан теримизга сиғмай, бир-икки танишимизга мақтаниб оламиз: – Қара, Европада ишлаб чиқарилган. – Қойил! Қаердан олдинг? давоми…

Шарап Уснатдинов. Каъбам — онам (ҳикоя)

Унинг шаҳар касалхонасига бош шифокор бўлган йиллари шаҳар жанубидан қуриб олган тўрт хонали уйи фарзандлари каттайган сайин қўшиб қуравериб, улкан саройга айланган эди. Уй ортидаги томорқаси кичраявериб, товуқхонага тақалиб қолди. Шаҳар марказидаги тўрт қаватли, бетон деворли уйнинг кичик ҳужраларига кўникмай давоми…

Муродбой Низанов. Юлдузлар башорати (ҳажвия)

Тўғрисини айтсам, ҳафталик газеталарда чоп этиладиган “Юлдузлар башорати”ни ўқишни хуш кўраман. Фолбинга ишонгандай ишонаман-да бу башоратларга. Чунки кўпинча само ёритқичларининг кароматлари тўппа-тўғри чиқади. Унча-мунча чамалашмаса, ўзим тўғрилаб юборавераман. Кечаги якшанба куни газет дўконининг олдидан тўхтамай ўтиб кетмоқчи эдим, лекин ойнага давоми…