
Жюль Верн. Сув остида 80000 км (роман)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Жюль Верн (1828.8.2, Нант — 1905.24.3, Амьен) — француз ёзувчиси. Илмий-фантастик роман жанри асосчиларидан бири. Ижодини 1849 йилдан кичик пьесалар ёзиш билан бошлаган. 1863 йил биринчи романи — «Ҳаво шарида беш ҳафта» нашр қилинган. Верн «Ер марказига саёҳат» (1864), «Ердан Ойга» (1865), «Ой атрофида» (1869), «Капитан Грант болалари» (1867-68), «Сув остида 20000 километр» (1869— 70), «Ўн беш ёшли капитан» (1878), «Сузиб юрувчи орол» (1895) каби 65 дан зиёд илмий-фантастик, саргузашт ва ижтимоий-танқидий роман, қисса ва ҳикоялар муаллифи. Ўрта Осиёда ҳеч қачон бўлмаган Верн «Клодиус Бомбарнак» романида унинг тарихини, географик ўрни ва иқлимини, маҳаллий халқларнинг урф-одатларини ҳақиқатга яқин қилиб тасвирлайди. Асар қаҳрамони тилидан Тошкент, Самарқанд, Бухоро шаҳарлари тасвирига тўхталади, Бухорони «Туркистон Рими» дея таърифлайди, Самарқанднинг тарихий обидаларини, кўча ва маҳаллаларини, боғу роғларини, одамларини тавсифлайди.Верннинг «Сирли орол» (1941), «Капитан Грант болалари» (1957), «Антифер тоғанинг ажойиб ва ғаройиб саргузаштлари» (1969), «Сув остида 20000 километр» (1973) ва бошқа асарлари ўзбек тилида нашр қилинган. Верннинг асарлари асосида (масалан, «Ўн беш ёшли капитан», «Капитан Грант болалари» ва б.) кинофильмлар яратилган, улар ўзбек тилига дубляж қилинган. Ойнинг орқа томонидаги бир кратер Верн номи билан аталган.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Улуғ француз ёзувчиси Жюл Верн (1828 — 1905) илмий-саргузашт романлари билан жаҳон адабиётида ном чиқарган ҳассос адиблардан. Қирқ йилдан ортиқроқ ижоди давомида у 65 жилддан иборат романлар мажмуасини ёзиб, мерос қолдирди. Ёзувчининг “Ўн беш ёшли капитан”, “Капитан Грант болалари”, “Сирли давоми…