Вали Стафа. Қўшиқ заволи (ҳикоя)
Сен қора кунларда дунёга келгандинг, бу қисмат ижодингга аламли, тушкун кайфият, ғамгин оҳанглар бахш этди. Оқибатда мунгли қўшиқлар куйчисига айландинг, бошқача бўлиши мумкин ҳам эмасди, негаки, толе сенга шуни раво кўрган. Энди айт-чи менга, кўнгли вайрон, дили хун машшоқнинг шўх-шодон давоми…


Вали Стафа (Veli Stafa) — албаниялик ёзувчи ва шоир. Қисқа умр кўрган В. Стафа ижодига Бальзак, Ибсен, Горький, Барбюс асарлари катта таъсир кўрсатган. В. Стафанинг илк асарларида символизм руҳи сезилса, кейинчалик у реализмга мурожаат қилади. Адибдан бизгача “Дорилфунун талабасининг кундалик дафтаридан” қиссаси, “Шабада” сингари шеърий тўпламлар ва бир қанча ҳикоялар етиб келган. Ижодкорнинг барча асарлари 1982 йили “Вали Стафанинг бадиий асарлари” тўпламида нашр этилган.