Патрисиа Бернард. Ювати (ҳикоя)
Ювати ота-онаси ўтирган одамларга лиқ тўла қайиқ Карнапхули[1] дарёсининг унча катта бўлмаган ирмоғидан қайрилиб, улкан ва тезоқар дарё бағрида кўздан ғойиб бўлгунига қадар (ота-онасига) қўл силкитиб турди. Адвика ва Лалит ҳам унга жавобан қўл силкишарди. Ювати уларга қараб базўр илжайди. давоми…


Патрисиа Бернард 1942 йилда Австралиянинг Мельбурн шаҳрида туғилган. Унинг илк ижодий иши Жуди Нанн ҳамда Фиона Уэйте билан ҳаммуаллифликда ёзилган “Трампалар жумбоғи” асари 1981 йилда чоп этилади. Ёзувчи мазкур асарни Жуди Бернард-Уэйт тахаллуси остида нашр эттиради. Фантастика жанрида ёзилган ва болалар учун мўлжалланган мазкур асар “яшил” қитъада катта шуҳрат қозонади. Ҳикоя қаҳрамони – Трампалар асарда табиат ҳимоячиси, дарахтлар қўриқчиси сифатида талқин этилган ва ўз вақтида адабиётшунослар ҳамда адабиёт ихлосмандлари томонидан абадий образ, кучли тимсол, дея таърифланган.