Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
Ўқув дастури Кекса профессорим ҳаётининг сўнгги дарслари унинг уйида, у миттигина ҳибискус бутасининг пушти барглари тўкилишини томоша қилиши мумкин бўлган кабинет деразаси ёнида, ҳафтада бир марта ўтиларди. Синф сешанба кунлари йиғиларди. Дарс нонуштадан кейин бошланарди. Фанимиз “Ҳаёт мазмуни” деб аталарди. давоми…


Мич Элбом (тўлиқ исми – Митчел Девид Элбом) – АҚШлик журналист, ёзувчи, кинодраматург, мусиқачи ва сухандон. 1958 йил, 23 май куни АҚШнинг Нью-Жерсей штатида туғилган. “Моррининг сешанба дарслари”, “Сиз Жаннатда учратувчи беш инсон”, “Яна бир кунга”, “Жаннатдан дастлабки қўнғироқ” ва бошқа бир қанча китоблар муаллифи. Китоблари дунё бўйлаб 39 миллиондан ортиқ нусхада сотилган.