Вильям Бекфорд. Ватек (халифа Восиқ қиссаси)
Аббосийлар сулоласидан тўққизинчи халифа Восиқ – Муътасимнинг ўғли ва Ҳорун ар-Рашиднинг невараси эди. У айни қирчиллаган вақтида тахтга минди. Ундаги буюк қобилияту салоҳиятлар узоқ йиллар тахтни бошқаришга ва раиятнинг доруламон ҳаёт кечиришига кафолат эди. Чеҳрасидан нур ёғар, салобатидан кўрганнинг ақли давоми…


Вильям Бекфорд (William Thomas Beckford) 1760 йилда Лондонда Англиянинг энг бой одамларидан бири, лорд-мэр оиласида дунёга келди. Бу оиланинг Вест-Индияда бепоён экин далалари, минглаб қуллари бор эди. Ямайка оролининг талай қисми шу бой хонадонига қарашли бўлган. Ёш Бекфордга буюк меъмор Чемберс меъморчиликдан, Моцарт эса мусиқадан таълим берди. Шу боис Бекфорд қобилиятли бастакор, хушовоз хонанда ҳам эди. Ёшлигидан у араб эртакларига вобаста бўлиб қолади. Ҳатто оиладаги яқинлари унинг бу шайдолигидан ваҳимага тушиб, араб эртакларини йўқотиш пайига тушиб қоладилар, бироқ зеҳндор Бекфорд аллақачон уларни ёдлаб олган эди. “Ватек” қиссасини у 22 ёшида француз тилида ёзди. Унинг дўсти Хенли эртакни инглиз тилига таржима қилди. Бундан хабар топган Байрон Бекфорднинг бу ва бошқа эртакларини қўлёзмасидаёқ ўқиш учун келтириб беришларини сўрарди.