
Астрид Линдгрен. Миттивой ва Карлсон (қисса)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Астрид Линдгрен (Astrid Anna Emilia Lindgren) (1907.14.11, Виммербю – 2002.28.01, Стокгольм) — швед ёзувчиси. Линдгреннинг биринчи китоблари — «Бритт-Мари юракка таскинлик бахш этади» (1944) ва «Пеппи — Узун Пайпоқ» (1945—52). Швеция болалар адабиётидаги дидактик сентиментал анъаналарни ўзгартирди.
Болалар учун аталган «Мио, менинг Миом!» (1954), «Кичкинтой ва томда яшайдиган Карлсон» (1955), «Томда яшайдиган Карлсон яна учиб келди» (1962), «Томда яшайдиган Карлсон яна пайдо бўлди» (1968) каби китоблари бор. «Машҳур изқувар Калле Блюмквист» (1946), «Дайди Расмус» (1956) китобларида болалар қаровсизлиги билан боғлиқ муаммоларни кўтарган.
Линдгреннинг «Лённеберглик Эмил» (1963—72), «Қароқчининг қизи Роня» (1981) китоблари ҳам машхур. Линдгрен инсонпарварлик руҳидаги ижоди учун Х.К.Андерсен номидаги Халқаро олтин медаль билан тақдирланган (1958). Нобель мукофоти лауреати (1994).
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.