Хулио Кортасар. Монтекильянинг сўнгги куни (ҳикоя)

Бунақасини фақат ва фақат бизнинг Перальта ўйлаб топиши мумкин – қойил қолиш керак унга! – табиийки ҳар доимгидек тафсилотларини ҳижжалаб тушунтириб ўтирмади-ю, лекин бу сафар одатига хилоф равишда очиқроқ йўл-йўриқ бера туриб, бу ўғирланган мактуб ҳақидаги латифага ўхшайди, деб ишора давоми…

Хулио Кортасар. Лилиана йиғлаяпти (ҳикоя)

Яхшиямки, бу ўзимизнинг Рамос, бегона врач бўлганда нима қилардим – нима деб тушунтирардим унга, Рамос ҳарқалай ўзимизники, анча бўлди у билан келишиб олганимизга, шунинг учун кўнглим тўқ – куним битди, деганда, ё менга индаллосини шартта айтади ёки жиллақурса, айлантириб ўтирмай давоми…

Хулио Кортасар. Онамнинг мактублари (ҳикоя)

Тўғрисиям, бунақа бетайин эркинликнинг кимга кераги бор. Ҳар гал дарбон аёл Луиснинг қўлига мактуб тутқазар экан, ўтмиш ҳаёти эсига тушиб, кўз олдига келиши учун Хосе де Сан-Мартиннинг таниш сурати акс этган маркали конвертга бирров қарашининг ўзи кифоя қиларди. Сан-Мартин, Ривадавиа давоми…

Хулио Кортасар. Биз Глендани шундай яхши кўрардик (ҳикоя)

Бунақа бўлишини олдиндан ким ўйлабди, дейсиз. Кимдир биров киногами ёки театргами кетаётганда, ўзига ўхшаб ўша ерга бораётган одамлар ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмайди: кийиниб бўлгач, фильм қачон бошланишини, жойи қаерда эканини сўраб  яна бир карра қўнғироқ қилади,  ё ўн биринчи ё давоми…

Хулио Кортасар. Беморларнинг саломатлиги (ҳикоя)

Кечагина туппа-тузук юрган Клелия хола бирдан кўрпа-тўшак қилиб олганди, ҳаммамиз довдираб қолдик. Қўйинг-чи, Роке тоғадек босиқ, хар қандай оғир дамлардаям биронта чора-тадбир топа олгувчи одам ҳам ўзини йўқотиб қўйди. Дарҳол Карлоснинг ишхонасига кўнғироқ қилиб, унга хабар бердик. Пепа билан Роса давоми…

Хулио Кортасар. Аксолотл (ҳикоя)

Бир вақтлар мен аксолотллар ҳақида кўп ўйлардим. Мен Ботаника боғидаги аквариумга қатнар, соатлаб улардан кўз узмас, қимир этмай туришлари, билинар-билинмас силжишларини кузатардим. Энди ўзим аксолотлман. Узоқ чўзилган қиш тугаб, Париж секин-аста жилваланаётган баҳор кунларининг бирида, тасодифан уларга йўлиқдим. Мен Пор-Рояль давоми…

Хулио Кортасар. Ўтаётган боғлар (ҳикоя)

Аслида бу китобни бир неча кун аввал ўқий бошлаганди. Аммо орада ишлари кўпайиб кетганидан ташлаб қўйган ва мана энди юмушларини битириб, бир маромда чайқалиб бораётган поездда чорбоғига қайтар экан, уни яна қўлига олди. Асар қахрамонларининг қиёфалари ва воқеалар ривожи уни давоми…

Хулио Кортасар. Бири кам дунё (ҳикоя)

Ҳар пайшанба атай қилгандек, “Радио Бельграно”да, ярим кечга довур қолиб кетардик. Бу ҳали ҳолва, Лемоснинг хархашалари бундан ҳам ошиб тушарди; у қўярда қўймай мени уйига судрар — роса меҳмон қилар, баъзи-баъзида кайфияти чоғ бўлса, қулфи дили очилиб чинзано қуйиб берарди. давоми…

Хулио Кортасар. Ўйиннинг тугаши (ҳикоя)

Қуёш тандирдек қиздираётган паллада, жазирамага ҳам қарамай, мен, Летисия, Оланда учовимиз темирйўл ёқасига ўйнагани борардик. Ойим билан Руфь холам тушликдан сўнг дам олгани хона-хоналарига кириб кетишлари биланоқ, ҳайҳотдек ҳовлимиз этагида кесакисиз, тўғридан-тўғри деворга ўрнатилган оқ эшикчадан лип этиб чиқардигу, қанот давоми…

Хулио Кортасар. Шишага солинган мактуб

Улуғ ёзувчининг ҳайрати ХХ аср адабиётини буюк ёзувчилар асарлари безаб турибди. Бу асрнинг ана шундай забардаст адибларидан бири аргентиналик Хулио Кортасар эди. У ХХ аср ҳикоячилигини баланд чўққиларга кўтарган машҳур ёзувчилар Хорхе Луис Борхес, Эдгар По, Орасио Кирога анъаналарини давом давоми…


Мақолалар мундарижаси