Стивен Кинг. Йўлоёқ (ҳикоя)
Соат ўндан ўн беш дақиқа ўтган, Херб Тукландер қовоқхонасини ёпишга чоғланиб турган бир пайтда Фолмаутнинг шимолий қисмида жойлашган «Тукис бар»га қимматбаҳо палто кийган ва ранги докадек оқариб кетган бир эркак отилиб кирди. Шу куни ўнинчи январ, аҳолининг аксари қисми Янги давоми…


Стивен Эдвин Кинг 1947 йилнинг 21 cентябрида Мен штатининг Портленд шаҳрида туғилган. Отаси уни икки ёшлигида ташлаб кетган. Стивен ва унинг акаси Девидни онаси тарбиялайди.Стивен ёзишни бошлаганида етти ёшда эди. 1959 йилда у акаси билан газета чиқара бошлайди. Давес Раг деб номланган бу газетани улар 5 центдан сотишади.1963 йилда у дўсти Крис Чесли билан «Одамлар, жойлар ва махлуқлар» деб номланган 18 та ҳикоядан иборат китобни нашр этишади. Бир йилдан сўнг китобнинг иккинчи қисми чоп этилади.1971 йилда у Керри исмли қиз ҳақида роман ёзишни бошлайди. Бир неча саҳифа ёзгач, у роман яхши чиқмади деган ўйда саҳифаларни ахлат қутисига улоқтиради. Кингнинг хотини Табита бу саҳифаларни ўқиб кўради ва эрига романни давом эттиришни айтади. У рози бўлади ва 1973 йилда «Керри»ни нашриётга жўнатади.1974 йилда китоб чоп этилади ва Кинг 200 минг доллар гонорар олади.Стивен Кингнинг қуйидаги китоблари экранлаштирилган: «Керри», «Ўлик ҳудуд», «Нур», «Кристина», «Кужо», «Уй ҳайвонлари қабристони», «Уйқуда юрувчилар», «Бўри-одам даври».Триллер жанрида ижод қилувчи Стивен Кингни Даҳшатлар қироли деб аташади. Кингнинг бойлиги 40 миллион долларни ташкил этади ва у дунёнинг энг бой ёзувчилари қаторига киради.