Лаша Табукашвили. Хаёлот дардида (икки қисмдан иборат пьеса)
Эслатма Резонинг пойма-пой гапларидан ажабланмаслик керак. У баъзи-баъзида, гўё бу дунёнинг одами эмасдек, хаёлот оламига чўмиб кетади. Таржимон ҚАТНАШУВЧИЛАР: Резо Мхеидзе – талаба, филолог. Нинико – архитектура куллиётининг талабаси. Еленэ – Резонинг бувиси. Бадри – талаба, Резонинг дўсти. Гела – давоми…


Грузин драматурги Лаша Табукашвили (ლაშა თაბუკაშ) ўзининг биринчи саҳна асари биланоқ таниқли драматурглар сафидан жой олди. Бу ҳақда машҳур рус драматурги Леонид Зорин шундай деб ёзади: “Лаша Табукашвили билан мен бундан бир неч йил олдин Ялтада драматургларнинг бутуниттифоқ семинарида танишганман. Унинг биринчи пьесасини завқ билан ўқиб чиқдим ва кейинчалик уни рус тилига таржима қилдим. Асар Иттифоқимиздагина эмас, чет элларда ҳам бир неча театр саҳналарида намойиш қилинди. Пьеса “Хайрлашув вальси” деб аталарди”.