Виктория Токарева. Бўлмаган нарса ҳақида ҳикоя
Ниҳоят, шундай кун келдики, отаси болакай Димани етаклаб ҳайвонот боғига олиб борди ва унга йўлбарсни кўрсатди. Йўлбарснинг кўзлари яшил ва қорачиғи бўйламасига жойлашган, қора терили тумшуғи атрофида қора ранг ҳалқа, бошининг икки ёнбошидаги диккайиб турган қулоқлари тенг ёнли учбурчакка ўхшарди. давоми…


Машҳур рус адибаси Виктория Токарева 1937 йили Ленинградда туғилган. Болалигида у шифокор бўлишни орзу қилган бўлса-да, мактабни тамомлагач, фикри ўзгариб, Ленинград консерваториясига ҳужжат топширади. Тўрт йил давомида мусиқий таълим олган Виктория бир муддат Москва яқинидаги қишлоқ мактабларининг бирида мусиқадан дарс беради.