Азиз Несин. Даъводан кечасизми? (ҳикоя)

Қаҳвахонада кимдир бировни «шарақ» этиб тушириб қолди. Гап-сўз бўлиниб, ўйин тўхтади. Ҳамма шапалоқ овози келган стол томонга ўгирилди. Тарсаки еган одам барваста, йўғону, урган одам чўпдек ингичка, нимжон экан. Йўғон одамнинг чап бетига тушиб қолган беш панжа изига қараб ҳам давоми…

Азиз Несин. Асабий одам (ҳикоя)

Азбаройи тутақиб кетганидан қўл-оёғини титроқ босган нимжонгина бир мўйсафидни итариб-суриб полиция бўлимига олиб киришди. — Манави чол ҳаммамизни ҳақорат қилди, комиссар тўра, дарҳол жавобгарликка тортинг. Комиссар энг олдинда турган барзангидан сўради: — Нима деб ҳақорат қилди? — Ёмон сўзлар билан давоми…

Азиз Несин. Калтаксиз туролмайман (ҳикоя)

Автобус лиқ тўла одам. Шулардан бири автобусга янглишиб чиқиб қолганга ўхшайди. Аслида у «Тез ёрдам» машинасига муҳтож кўринади. Боёқишнинг чап қўли бўйнига латта билан осиб қўйилган, боши чандиб ташланган. Бир кўзи моматалоқ бўлиб шишиб кетибди, иккинчиси эса қонталаш. Қўлидаги ҳассаси давоми…

Азиз Несин. Нозик барометр (ҳикоя)

Менинг азиз бир дўстим бор. Нима ҳақда ёзишимни билмай, бир куни ишхонада хуноб бўлиб ўтирган эдим, бир одам кириб келди. Кирди-ю, югуриб олдимга келиб, пешанамдан чўлпиллатиб бир ўпди. — Қойилман, мард йигит экансан! — дея ҳайқирди у. Мардлигим ўзимга ҳам давоми…

Азиз Несин. Томдаги жинни (ҳикоя)

Маҳаллада дув-дув гап: — Нима дейсан, томга жинни чиқибди! Томга жинни чиқибди! Томга чиқиб олган жиннини томоша қилиш учун кўчага халойиқ тўпланди. Бу хабарни эшитиб олдинига бўлимдан, орқасидан юқори бошқармадан полициячилар етиб келди. Уларнинг кетидан ҳовлиққанича ўт ўчирувчилар ҳам келиб давоми…

Азиз Несин. Яшасин қашшоқлик! (ҳикоя)

Банк дегани зап роҳатижон нарса-да: уй-жой дейсанми, пул, ютуқ, маош дейсанми — ҳаммаси шундан чиқади. Бас, шундоқ бўлгандан кейин рўзғорда юз лира қоқиштиргин-да, дарров обориб банкка қўй. Омадинг келмай, пулингга ютуқ чиқмай қолиши ҳам мумкин, мабодо шундоқ бўлганда ҳам сендан давоми…

Азиз Несин. Хилватгоҳ (ҳикоя)

— Китобларингизга қойилман! Аввалига ёзувчи биродарларимга ўхшаб бу мақтов учун ташаккур билдирмоқчи бўлдиму, кейин фикримдан қайтдим. — Бундан ҳам яхшироқ ёзишим мумкин эди-ю, лекин шароитнинг мазаси йўқ-да, — деб қўя қолдим. — Ия, нега? — сўраб қолди у. — Нега давоми…

Азиз Несин. Фарзанд (ҳикоя)

Бу хотиннинг сочи кўкимтир рангга бўялган бўлса ҳам, пешонасига осилиб тушган уч тутами оқиш кўринарди. Кўзидан оққан ёш бетидаги бўёғини чаплаштириб юборган. Ич кўйлагининг боғичи японча кўйлакнинг чап елкасидан осилиб тушган. У шу алфозда ҳовлиқиб полиция бўлимига кириб келди: — давоми…

Азиз Несин. Афсуски иложи йўқ (ҳикоя)

Ҳамма менга: — Бўлди энди, бошингни иккита қилиб қўймасак бўлмайди! — дейдиган бўлиб қолди. Аслида ўзимнинг ҳам ниятим шу, лекин кўнглимга ёқадиган қизни тополмай турибман. — Битта жуда одобли қиз бор! — дея бир қизни таърифлаб қолишди. Билиб турибман, гап давоми…

Азиз Несин. Алифбенинг биринчи ҳарфи (ҳикоя)

Миям бир оз дам ола қолсин, деган мақсадда поездга ўзим билан газета ҳам, китоб ҳам олиб чиқмадим. Ниятим — купедаги ҳамроҳлар билан отамлашиб кетиш. Гоҳ пирдан, гоҳ муриддан деганларидек, навбатма-навбат шакаргуфторлик қилиб кетамиз, қизиқ-қизиқ воқеалардан айтишиб, манзилга етиб қолганимизни ҳам давоми…