Карло Эмилио Гадда. Тугалланмаган лавҳалар
I. Рапаллолик кўкатфуруш Таърифига тил ожиз кўкатфуруш ҳирқироқ товушда нола чекишдан тўхтади ва уйқуга тўймаган кўзларини менга тикди: у одатдагидай эрта тонгда уйғонганди. Бу инобатга олишим шарт бўлган жиҳат эди. Оғзидаги ўчиб қолган тамаки мен ёқтирадиган бовизанча услубда лаб бурчида давоми…


Итальян ёзувчиси Карло Эмилио Гадда (Carlo Emilio Gadda) 1893 йили Римда таваллуд топган. Унинг “Биринчи Жаҳон уруши кундалиги”, “Мерулан кўчасидаги бахтсизлик” детектив романи, “Италия фашизми” каби бир қатор роман-эсселари нашр этилган. Адиб ижодидаги ўзига хослик пародия, жанрлар уйғунлиги, итальян ва лотин классикларидан иқтибослар, жаргонлар, сўзлашув тилига кенг мурожаат каби бир неча жиҳатларда ўз аксини топади.