Хидэо Такубо. Ёғоч тўй (ҳикоя)

Ёғоч деворлардаги тирқишлардан кираётган қуёш нурлари омборхона биноси ичини ғира-шира ёритиб турарди. Қўлига юққан оқиш ёғоч чангини ишқалаб ювиб ташлаш учун пайраҳага эгилар экан, у ўзини жиноятчи деб ҳис қилди. Сирасини айтганда, ишқалаб ювадиган ҳеч нарса йўқ эди. Шунчаки, эҳтимол давоми…

Саид Фоиқ. Маҳалла қаҳвахонаси (ҳикоя)

Ёз пайтлари бу кичик маҳалла қаҳвахонасининг боғига тез-тез қатнаб турардим. Шу сабабли бир куни кечқурун, қора бўрон авжи қутурган пайт ичкари кирганимда ётсираб ўтирмадим. Қаҳвахона овлоқ жойга жойлашган эди. Япроқлари тўқилиб битган икки тол билан, тепасида уч-тўртта қовжираган барг осилиб давоми…

Янис Лапса. Яйдоқ орол (ҳикоя)

Даққиюнусдан қолган автобус ўзининг сўнгги мурватигача ихраб-сихрашига қарамасдан, бамисоли ўлимга маҳкум маҳбус янглиғ олға қараб борарди. Гап шундаки, бу ерга — оролга мансуб мазкур “техника мўъжизаси” ўзининг бутун умри давомида талай азоб-уқубатларни бошдан кечирган бўлиб, ҳаётининг охиригача одамларга сабр-тоқат билан давоми…

Камол Ижтимоий. Тафтишчи (ҳикоя)

Уйга қайтишим билан биринчи навбатда орқа томонидан қизариб турган “тўланди” деган муҳр урилган қоғозни хотинимга кўрсатдим. – Ана, охирги қарзимиздан ҳам қутулдик, – дедим мен. Шириннинг кўзларидан бир ҳовуч қувонч учқунлари учиб чиқиб, атрофга сочилди. – Вой, худога шукур-ей! Ниҳоят, давоми…

Султон Ҳошим. “Илонли” қўриқ (қисса)

1 Замин ёнарди. Олислардан гуриллаган, қарсиллаб ёрилган, даҳшатли вулқондек отилиб чиқаётган аланга кўкка ўрлар, чор атрофга олов селини пуркаб, ёйилиб, кучли оташ қайнамини ҳосил қиларди. Осмонни қоплаган қуюқ тутун қора булутдек ҳаммаёқни зимистонга айлантирган, мисли кўрилмаган даҳшатли ёнғиннинг шуъласидан фалак давоми…

Азим Сарвар. Омонатнинг оғир юки (ҳикоя)

Мўйинхоннинг Янги Карочига келганига ҳам бир йил бўлай деб қолди. Лекин унинг кайфияти на бу жойнинг расм-русумига мос тушган ва на у бу жойнинг одамлари билан ош-қатиқ бўла олганди. Фақат бир Лаълхонгина оқшом чоғи бир-икки соат ўтириб, унга Лалукҳет маҳалласидаги давоми…

Нў Кёнг Ши. Шамол эсар, қалбим тебранар (ҳикоя)

Шамол эсар, тебранар қалбим,Кўзимга ёш келади, нечун.Балки орзум кўплиги учун…Бироқ дардим тушунмас ҳеч ким.Ҳатто кун ҳам дардим билмайди.Агарда у тун бўлиб қолса,Юлдуз ва ой чарақлаб ёнса.Ўша орзум – шуни билсайди… Шеъримни ўқиб бўлгач, сингилларимга қарадим. — Опа, жуда ҳам таъсирчан давоми…

Мерлин Барнс. Учбурчак бўлиш бахти (эртак)

Кунларнинг бирида Учбурчак ҳақиқий ишбилармонлардек мудом иш билан банд бўлишни хоҳлаб қолибди ва вақтини уйларнинг томи бўлишга, шамолларни тутиш учун қайиқларга елкан, ширин тортларнинг кесилган бўлаги бўлишга ва яна шунга ўхшаш қизиқарли ишларни бажаришга сарфлабди. Айниқса, у ялқовлар қўлларини белига давоми…

Пак Ин Сук. Болакай ва кумуш танга (ҳикоя)

Бу воқеа оиламиз билан Америкага кўчиб борганимизда содир бўлганди. Ўша вақтда катта ўғлим Чолсу 3-синфда ўқир эди. Ўз тенгдошлари билан қувнаб ўйнаб юрганида, кўчиб кетдик. Нотаниш жойдаги мактабдошлари унга бегонасираб қарарди. Бунинг устига, тилни билмагани учун мулоқотга кириша олмагани туфайли давоми…

Пак Ин Сук. Меҳр мактуби (ҳикоя)

Ҳар куни метронинг иккинчи йўналишида бир ҳолат тез-тез такрорланиб туради. Кийинишидан фирма ишчисига ўхшайдиган бир киши бўш ўриндиққа ўтирмай, атрофга аланглади. Шу пайт бир қиз ёнидаги кампирга бўш ўринга ўтириб олишини таклиф қилади. Худди шуни кутиб турган бояги киши қизнинг давоми…


Мақолалар мундарижаси