Мурза Ғапаров. Бойчечак (ҳикоя)
Телефон узоқ жиринглади. Кияз унинг овозини анчагача эшитиб ётиб, аранг кўзини очди. Хона ичи қоронғи. Қай маҳал бўлгани: кечқурунми, тун ўртасими, саҳарми, билинмайди. Аэропортдан самолётларнинг гуриллагани эшитилади. Улар кеча-кундуз учиб туришади… «Бемаҳалда ким телефон қиляпти экан? Шаҳардан эмаслиги аниқ: телефоннинг давоми…


Қирғизистон халқ ёзувчиси Мурза Ғапаров (Мурза Гапаров) – қирғиз китобхонларининг ардоқли адибларидан бири. У ўзининг замондошлари Ашим Жақипбеков, Мар Байжиев, Кенгаш Жусуповлар билан бир сафда турган ҳолда, қардош қирғиз адабиётида ҳикоячилик жанрини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган. М. Ғапаров 1936 йилда Ўш вилоятининг Новқат туманидаги Нуйғут қишлоғида туғилган. Мирза оға атоқли ёзувчи Чингиз Айтматов билан биргаликда кўп йиллар «Қирғизфильм» киностудиясида ишлаб, қатор кинофильмлар ҳам яратган.Мурза Ғапаровнинг «Меҳмон» деб номланган биринчи китоби 1963 йилда нашр этилган. Адибнинг «Бир шингил узум», «Арслонбоб томонларда», «Қоракўлнинг ғозлари», «Ғаройиб Орол», «Қизил беда», «Ёввойи ўрдаклар» сингари қатор китоблари қирғиз, рус ва қардош тилларда босилиб чиққан.«Жаҳон адабиёти» журнали мухлислари эътиборига ҳавола этилаётган мазкур қисса олис ва сирли Бадахшондаги қирғиз элатининг турмуш тарзи Мурза Ғапаровга хос услубда баён этилади.