Илғор Фаҳмий. Учрашув (ҳикоя)
Аввалига унинг оғзи қурий бошлади. Аста-секин тили тахтага айланиб, танглайига қапишди. Ютинмоқчи бўлди, уддасидан чиқолмади. Бориб, эски ташландиқ ҳовлининг ўртасидаги булоққа энгашиб, сув ичмоқчи бўлди, ўрнидан туролмади. Аранг кўзларини очди. Оёқларини қидирди. Тавба, нега оёқлари кўринмаяпти? Қўли билан пайпасламоқчи бўлди. давоми…


Илғор Фаҳмий (İlqar Əli-Abbas oğlu Paşayev) 1975 йилда Боку яқинидаги Зира қишлоғида туғилган. 1997 йилда Боку Давлат университетининг ҳуқуқшунослик факулътетини битирган. Шоир, ёзувчи, драматург ва таржимон. Озарбойжон Ёзувчилар уюшмасининг таржима шўъбаси ҳамда “Юлдуз” журналининг бўлим мудири. “Аквариум”, “Ўзим гўзалми ёки сен?”, “Чамбилбел тулкиси”, “Боку тарихидан коллаж” номли шеърий ва насрий асарлари чоп этилган. “Актриса” романи ўзбек тилида чоп этилган. Бу асар асосида суратга олинган фильм “Канн” фестивалида ҳам иштирок этган.