Ғабит Мусрепов. Япон балладаси
Ногаҳоний туртки Эсимни таниб, елкамдан бунчалик қаттиқ туртки еганимни ҳеч эслай олмайман. Бошим бориб нақ товонимга теккан бўлса керак. Худди камалакдек эгилиб қолдим. Яхшиямки спортдан сал-пал хабарим бор, бўлмаса ё бўйним, ё белим узилиб кетар экан… Бундан уч-тўрт йил илгари, давоми…


Ғабит Маҳмудович Мусрепов (Ғабит Махмұтұлы Мүсірепов) [1902.9(22).3 — Қозоғистон, Кустанай вилояти — 1985, Олмаота] — қозоқ адиби ва жамоат арбоби, Крзоғистон Фанлар академияси академик (1958).Ижоди 20-йилларнинг ўрталарида бошланган. Илк ҳикоя ва очерклари, «Гирдоб» (1928) қиссаси фуқаролар уруши ҳақида. М. 30-йилларда драматик асарлар яратди. «Қиз-Жибек» (1934), «Омонгелди» (ҳамкорликда, 1936), «Қўзи Кўрпеш ва Баян Сулув» (1939), «Окон-сери ва Оқ-туқти ёки Шоир фожиаси» (1942) каби саҳна асарлари машҳур. «Қозоқ солдати» (1949), «Уйғонган ўлка» (1953) романлари ёзувчига катта шуҳрат келтирган. «Онанинг жасорати» (1958), «Довонда» (1965), «Бир кун ва бир умр» (1967), «Йилларимиз ҳикоялари» (1979) сингари ҳикоя ва қиссалар тўпламларига кирган асарларида, «Учрашмай кетган бир сиймо» (1970) насрий достонида қозоқ халқи ҳаётининг турли босқичлари ҳаққоний тасвирланган. «Ҳикоялар» (1961), «Қисса ва ҳикоялар» (1970) тўпламлари, «Қозоқ солдати» романи (1962) ўзбек тилига таржима қилинган.