Абрахам Вальделомор. Кабальеро Кармело (ҳикоя)
I Кунлардан бир кун нонуштадан сўнг, қуёш нурлари аллақачон қиздира бошлаган маҳал чоғроққина майдон бўйлаб, уйимиз томонга зулукдек отини ниқтаганча бир суворий елиб келаётганига кўзимиз тушди: унинг бўйнидаги рўмолча шамолда ҳилпирар, қора ипак ёпинчиқнинг попилтириғи пирпирар, лиқ тўла, вазмин хуржуни давоми…


Абрахам Вальделомор (1888–1919) — перулик ёзувчи, шоир, драматург, журналист. Камбағал оилада туғилиб ўсган А.Вальделомор 1910 йили Сан-Маркос миллий университетининг филология факультетини битиргач, ўзини дастлаб журналистика соҳасида синаб кўрган. А.Вальделомор Перу авангард адабиётининг асосчиси саналади. Унинг турфа хил услубда ёзилган ҳикояларида эркин ижодий тажриба етакчилик қилади. А.Вальделомор шеърият ва драматургияда ҳам сермаҳсул ижод қилган.